“Китобхон Квест” – адреналин ва заковатга бой мусобақа!

14 Октябрь 2025, 10:20
Университет янгиликлари

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қарши давлат университети бошланғич ташкилоти "Беш ташаббус лойиҳалари" координатори томонидан талабалар ўртасида “Китобхон Квест” интеллектуал мусобақаси ташкил этилди. Мусобақа давомида 10 та жамоа бадиий асарлар ичида яширинган калит сўзларни топиш орқали белгиланган манзилларга боришди ҳамда ҳар бир манзилда навбатдаги жумбоқли топшириқларни ечиш орқали ўз билим ва жамоавий фикрлаш салоҳиятларини синовдан ўтказишди. Адреналинга бой, шиддатли ва қизиқарли тарзда кечган мусобақа натижаларига кўра:
1-ўрин — “The Best” жамоаси
2-ўрин — "Миндора” жамоаси
3-ўрин — "Виктория” жамоаси

Голиблар ва фаол қатнашувчилар ташаккурномалар билан тақдиланди. Азиз ёшлар! Китоб — билим, тафаккур ва ғалаба сари йўлдир!