Қиз бола – у бахтли бўлиши керак

14 Октябрь 2025, 10:23
Университет янгиликлари

Филология факультетида “11-октябр – Халқаро қизлар куни” муносабати билан “Сенинг ташаббусинг – сенинг келажагинг” шиори остида “Қиз бола. У бахтли бўлиши керак” мавзусида форум ташкил этилди. Тадбирни филология фанлари номзоди, доцент, хотин-қизлар масалалари бўйича ректор маслаҳатчиси Ш.Карамова кириш сўзи билан очиб, жамиятда аёллар ва қизларнинг ўрни, уларнинг таълим ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаоллигини ошириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритди. Форум доирасида факультет талаба-қизлари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди. Унда “Ёш филологлар”, “Нурул-илм”, “Иқро”, “Илм издошлари” ва “Билимдонлар” жамоалари ўзаро билим ва зийракликда беллашдилар. Натижада “Билимдонлар”, “Ёш филологлар” ва “Иқро” жамоалари мос равишда 1-, 2- ва 3-ўринларни эгаллаб, ташаккурномалар билан тақдирландилар. Шунингдек, факультетнинг иқтидорли талаба-қизлари томонидан саҳна чиқишлари, шеърий композициялар ва рақслар намойиш этилиб, форумга байрамона руҳ бағишланди.