“Лочин” жамоаси — плей-офф босқичида!

14 Октябрь 2025, 10:27
Университет янгиликлари

1-лига 17-тур доирасида кечган учрашувда “Лочин” жамоаси сафарда “Бухоро ФА” устидан йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашув қаҳрамонига айланган Зафар Полвонов рақиб дарвозасига тўртта гол уриб, жамоасининг ишончли ғалабасини таъминлади. Ушбу натижа орқали “Лочин” жамоаси турнир жадвалида етакчи ўринлардан бирини эгаллаб, плей-офф босқичига йўлланма олди. Жамоамизни мазкур ғалаба билан самимий табриклаймиз! Олдинда янада йирик ғалабалар бўлишига ишонамиз!