
Бухоро вилоятида ғалабали натижа!
14 Октябрь 2025, 10:29
Университет янгиликлари
Халқаро тоифадаги спорт устаси Чори Шарипов хотирасига бағишлаб ўтказилган кураш бўйича вилоят турнирида 2006–2008-йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўз маҳоратларини синовдан ўтказишди. Қарши давлат университети Спорт факультети талабалари ушбу мусобақада турли вазн тоифаларида муносиб иштирок этиб, қуйидаги натижаларга эришишди:
Рамзиддин Ўроздавлатов — 73 кг вазн тоифасида 1-ўрин
Ғиёс Холиқов — 81 кг вазн тоифасида 1-ўрин
Дилшод Наширов — 90 кг вазн тоифасида 1-ўрин
Севинч Тошпўлатова — 57 кг вазн тоифасида 1-ўрин
Замира Равшанова — +70 кг вазн тоифасида 3-ўрин
Спортчи талабаларимизни ушбу ютуқлари билан табриклаймиз!