
Иқтисодиёт факультети талабалари амалий саёҳатда
14 Октябрь 2025, 10:30
Университет янгиликлари
Қарши давлат университети Иқтисодиёт факультети Туризм ва маркетинг кафедраси томонидан Дуал таълим дастури доирасида талабаларнинг амалий саёҳати ташкил этилди. “Туризм ва меҳмондўстлик” йўналишида таҳсил олаётган 1- ва 2-курс талабалар Ҳисор давлат қўриқхонасидаги Сувтушар шаршараси ҳамда Бухоро вилоятининг тарихий масканларига ташриф буюришди. Кафеда ўқитувчилари Фаррух Саломов ва Бобир Рўзиев раҳбарлигидаги мазкур сафар давомида талабалар ўз йўналишларига оид амалий тажриба орттириб, табиий ва маданий туризм объектлари билан яқиндан танишдилар. Саёҳат талабаларда экологик маданиятни, туризм соҳаси бўйича амалий кўникмаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.