НАВРЎЗА АХМАТОВА – ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ СОВРИНДОРИ, ОСИЁ РЕКОРДЧИСИ!

14 Октябрь 2025, 10:33
Университет янгиликлари

2024-йил 27-сентябрдан 5-октябргача Ҳиндистоннинг Ню-Деҳли шаҳрида пара енгил атлетика бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Дунёнинг 109 та мамлакатидан 1400 нафарга яқин энг кучли спортчилар иштирок этган ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси шижоат билан қатнашиб, 5 та олтин, 5 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритди. Шу билан бирга, Қарши давлат университети Спорт факультети талабаси Наврўза Ахматова ҳам мамлакатимиз спорт шаънини муносиб ҳимоя қилиб, тарихий натижага эришди. Аёллар ўртасида Ф41 тоифасида ўтказилган диск улоқтириш баҳсларида Наврўза Ахматова 28,83 метр натижа қайд этиб, Осиё рекордини янгилади ва Жаҳон чемпионатининг бронза медалини қўлга киритди.

Мусобақа натижалари:
Рауа Тлили (Тунис) – 33,81 м
Эстефани Хисела Лопес (Эквадор) – 29,81 м
Наврўза Ахматова (Ўзбекистон) – 28,83 м (Осиё рекорди!)

Бу ютуқ нафақат университет, балки бутун юртимиз фахридир! Наврўза Ахматовани чин дилдан табриклаймиз! Сизнинг ғалабангиз – юртимиз спорт салоҳияти ва жасоратининг ёрқин тимсолидир!