“Ўзбек матншунослигининг долзарб масалалари” мавзусида илмий-амалий анжуман ўтказилди

14 Октябрь 2025, 10:35
Университет янгиликлари

Қарши давлат университети Ўзбек мумтоз адабиёти кафедраси томонидан 2025-йил 13–14-октябр кунлари “Ўзбек матншунослигининг долзарб масалалари” мавзусида республика илмий-амалий анжумани ташкил этилди. Тадбирни университетнинг Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори И.Бекпўлатов очиб бериб, матншунослик ва манбашуносликнинг адабиётшуносликдаги ўрни ҳамда Қарши давлат университетида бу йўналишда амалга оширилаётган илмий ишлар ҳақида сўз юритди. Анжуманга Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, Бухоро давлат университети, Самарқанд давлат университети, Фарғона давлат университети, Наманган давлат университети, Термиз давлат университети, Жиззах давлат педагогика университети каби олий таълим муассасалари олимлари, шунингдек, Қарши давлат университети профессор-ўқитувчилари, докторантлар, магистрантлар ва талабалар иштирок этдилар. Ялпи йиғилишда филология фанлари докторлари, профессорлар Нурбой Жабборов, Нафас Шодмонов, Ҳусниддин Эшонқулов, Қўлдош Пардаев, филология фанлари доктори, доцент Шаҳобиддин Нуриддинов ҳамда филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Абдимурод Арслонов маърузалар билан қатнашдилар. Анжуман давомида матншуносликнинг бугунги долзарб муаммолари муҳокама қилиниб, ёш тадқиқотчилар ва иқтидорли талабалар фаол иштирок этдилар.