
"Қалқон" жамоатчилик гуруҳи — хавфсизлик ва тартиб посбони
Талабаларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, жамоат тартибини сақлашда фаол иштирок этиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида Қарши давлат университетида “Қалқон” жамоатчилик гуруҳи фаолият юритмоқда. “Хавфсиз ҳудуд – хавфсиз талаба” тамойилига асосланиб ишлаётган мазкур гуруҳ таркибида 20 нафар фидойи ва масъулиятли талаба кўнгиллилар бирлашган. Университет ректор маслаҳатчиси А.Жўраев ҳамда профилактика инспектори М.Жаббаров “Қалқон” гуруҳи аъзолари билан учрашди. Суҳбат чоғида олийгоҳ ҳудудида осойишталикни таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш йўналишларида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар муҳокама қилинди. Учрашув якунида талабалар хавфсизликни таъминлаш ва соғлом муҳит яратиш борасида фаол иштирок этишга тайёр эканликларини билдирдилар. “Қалқон” жамоатчилик гуруҳи ўз олдига белгиланган мақсад ва вазифаларни самарали бажаришга шай.