Мумтоз адабиётнинг тасаввуфий оламини ёритувчи янги луғат нашр этилди

16 Октябрь 2025, 12:02
Университет янгиликлари

Қарши давлат университети докторанти (DSc), Ўзбек мумтоз адабиёти кафедраси доценти Одилжон Авазназаровнинг “Мумтоз адабиёт намуналари учун тасаввуф луғати” номли ўқув луғати “Тавфиқнашр” нашриётида чоп этилди. Асар Қарши давлат университети Илмий кенгаши тавсияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2025-йил 3-апрелдаги хулосаси асосида тайёрланган. Луғат филология фанлари доктори, профессор Нафас Шодмонов масъул муҳаррирлигида нашрга тайёрланган. 

Тақризчилар:

▪️Раҳматилло Усмонов – Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг Қашқадарё вилоятидаги вакили;

▪️Сайфиддин Рафиддинов – ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти катта илмий ходими, филология фанлари номзоди, доцент;

▪️Олимжон Давлатов – Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фонди ижрочи директори, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).

Мазкур ўқув қўлланмада 1500 дан ортиқ тасаввуфий атама изоҳлари келтирилиб, уларнинг барчаси мумтоз адабиёт намуналаридан олинган шеърий парчалар билан бойитилган. Янги луғат “Ўзбек мумтоз адабиёти”, “Тасаввуф ва бадиий ижод” ҳамда “Навоийшунослик” фанлари учун муҳим манба бўлиб, мумтоз адабиётимиздаги тасаввуфий мазмун ва ғояларни чуқурроқ англашга хизмат қилади.