
“Ғоядан маҳсулотгача” — IT-Startupлар бўйича семинар-тренинг ўтказилди
Математика ва компьютер илмлари факультетининг Алгоритмлар ва дастурлаш технологиялари кафедраси ҳамда Инкубация маркази ҳамкорлигида “Ғоядан маҳсулотгача” номли IT-Startup lойиҳалар бўйича семинар-тренинглар ташкил этилди. Тадбирда IT соҳасининг илғор мутахассислари — startupchi, Startup Garage Қашқадарё ҳудудий менежери Жасурбек Суюнов ҳамда Қарши Ёшлар технопарки Стратегик лойиҳаларни ривожлантириш ва мониторинг бўлими бошлиғи Ортиқали Собиров иштирок этиб, талабалар билан ўз тажриба ва тавсиялари билан ўртоқлашдилар. Семинар эркин мулоқот тарзида ўтиб, унда талабаларнинг ғоялари, савол-жавоблар ва фикр алмашувлар фаол кечди. Тренерлар иштирокчиларга инновацион ғояларни ривожлантириш, уларни реал Startup лойиҳалар шаклига келтириш ва амалиётга татбиқ этиш бўйича муҳим тавсиялар бердилар.