Огоҳлик ва ҳуқуқий маданиятга бағишланган учрашув

16 Октябрь 2025, 12:09
Университет янгиликлари

Педагогика факультети 1-босқич талаба қизлари иштирокида “Хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш”, “Огоҳлик — давр талаби” ҳамда “Эрта турмушнинг салбий оқибатлари ва унинг олдини олиш” мавзуларида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда университет ректори маслаҳатчилари А.Жўраев ва Ш.Карамова, хотин-қизлар бўйича профилактика инспектори Д.Рўзиева, Педагогика факультети декани И.Юлдошев, декан ўринбосарлари С.Йўлдошев ва У.Ўнгбоева иштирок этдилар. Учрашув давомида сўзга чиққанлар ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, уларни турли салбий иллатлардан огоҳ этиш, айниқса, эрта турмушга чиқишнинг ҳаётий оқибатлари ҳақида батафсил тушунчалар беришди. Шунингдек, талаба қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларни жамиятда фаол, масъулиятли шахс сифатида тарбиялаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Тадбир самимий мулоқот руҳида ўтиб, қизлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоб олдилар.