Филология факультети

4 November, 2022

Факультет тарихи

Бухоро бирлашган педагогика ва ўқитувчилар институтининг Қарши филиали (1945 йил) да ташкил этилган. 1956 йилда мазкур филиал Қарши давлат педагогика институтига айлантирилдиваТарих-филология факультети ташкил этилди. 1963 йилдан бошлаб Ўзбек филологияси бўйича мутахассислар тайёрлай бошлади. 1977 йилда Тарих-филология факультетидан Филология факультети алоҳида факультет сифатида ажралиб чиқди. 1989 йилда тарих ва филология факультетлари бирлаштирилди. 2008 йилда мазкур факультет яна алоҳида иккита факультетга ажратилди. Ўзбек филологияс ифакультети Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2011 йилда тасдиқланган Қарши давлат университетининг янги ташкилий тузилмасида Филология факультети деб юритилган. 2014 йил август ойида тасдиқланган Қарши давлат университетининг янги ташкилий тузилмасида Ўзбек филологияси факультети деб юритилган.Ўзбек филологияси факультети Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2018 йил ноябрь ойида тасдиқланган Қарши давлат университетининг янги ташкилий тузилмасида Филология факультети деб номланди.

2021-2022 ўқув йилида Филология факультетида 1503 нафар талаба таҳсил олмоқда.

Факультет маъмурияти

Филология факультети декани

Эрназарова Гулноза Хамраевна

Қабул вақти: Ҳар куни: 15.00-17.00 (Душанбадан ташқари)

Телефон: (+998 91) 216-08-09

E-mail:  ernazarova@umail.uz

Илмий ишлар ва инновациялар бўйича декан муовини

Неъматова Юлдуз Одилжановна

Қабул вақти: Ҳар куни: 15.00-17.00 (Душанба ва шанба кунларидан ташқари)

Телефон: (+998 97) 222-10-80

E-mail: nematovaulduz5@gmail.com

Ўқув ишлари бўйича декан муовини

Кенжаев Тўлқин Арабович

Қабул вақти: Ҳар куни: 15.00-17.00 (Сешанба ва жума кунларидан ташқари)

Телефон: (+998 91) 955-76-96

E-mail: tkenjayev1972@umail.uz

Ўқув ишлари бўйича декан муовини

Рахматова Зоира Ҳақназаровна 

Қабул вақти: Ҳар куни: 15.00-17.00 (Сешанба ва жума кунларидан ташқари)

Телефон: (+998 91) 219-82-79

E-mail: zoira.raxmatova.82@mail.ru

Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини

Акрамов Шерзод Халмирзаевич

Қабул вақти: Ҳар куни: 09.00-17.00

Телефон: (+998 93) 152-00-82

E-mail: sherzod.akromov.82@mail.ru

Факультет кафедралари

Адабиётшунослик кафедраси

Факультет қуйидаги таълим йўналишлари бўйича бакалаврларни тайёрлайди:

5120100–Филология ва тилларни ўқитиш (ўзбектили)

5111300 – Она тили ва адабиёти (Рус тили ва адабиёти)

Қуйидаги мутахассисликлар бўйича магистрларни тайёрлайди:

5А111201– Ўзбек тили ва адабиёти

60230900- Фольклоршунослик ва шевашунослик 

60320400- Кутубхона ахборот фаолияти (фаолият турлари бўйича)

60230100- Филология ва тилларни ўқитиш: ўзбек тили 

60230100- Филология ва тилларни ўқитиш: рус тили 

60230700 - Амалий филология 

Ҳозирги вақтда  факультетда 94 нафар профессор-ўқитувчи фаолият кўрсатади, шундан: 4 нафари фан доктори, профессор; 7 нафар фан доктори, доцент; 22 нафар фан номзоди, доцент; 29 нафар фан номзоди, катта ўқитувчи; 11 нафар катта ўқитувчи, 23 нафари ассистент - ўқитувчилардир. Илмий салоҳият­­­- 65.7% ни ташкил этади.

ФАКУЛЬТЕТДА ЭРИШИЛГАН ЮТУҚЛАР

Факультетда таълим йўналишлари бўйича монография, ўқув-услубий қўлланмалар ва ишланмалар ҳамда ўқитиладиган фанларнинг ўқув-услубий мажмуаларини тайёрлашга алоҳида эътибор берилиб, университет Ахборот-ресурс маркази, ЗиёНЕТ тармоғи ва бошқа сайтларда жойлаштириб борилмоқда. Факультет профессор-ўқитувчилари томонидан охирги уч йилда 15 та монография, 20 та ўқув қўлланма, 50 га яқин ўқув-услубий қўлланма ва ишланмалар, 190 дан ортиқ илмий мақолалар ва 350 дан ортиқ тезислар халқаро ва республика миқёсидаги конференцияларда ҳамда илмий тўпламлардан ашреттирилди.

Кафедралар

номи

Дарсликлар

сони

Ўқув қўлланмалар сони

Монографиялар

сони

1.

Адабиётшунослик

-

8

10

2.

Ўзбек тилшунослиги

-

7

7

3.

Рус тили ва адабиёти

-

5

2

4. Ўзбек тили ва адабиёти  -

4

3

Факультетда ўзбек тили ва адабиёти ҳамда рус тили ва адабиёти йўналишлари бўйича профессор-ўқитувчиларнинг илмий-назарий семинари фаолият кўрсатмоқда. Ушбу семинарларда профессор-ўқитувчилар илмий ишлари бўйича маърузалар, илмий мақолалари, шунингдек, докторлик диссертацияси устида изланиш олиб бораётган тадқиқотчиларнинг ишлари муҳокама қилинади ва ҳимояга тавсия этилади.

2018-йил июнь ойидан бошлаб Қарши давлат университети ҳузуридаги филология фанлари бўйича илмий даражалар берувчи ПҳД.30.05.2018.Фил.70.01 рақамли Илмий кенгаш фаолият олиб бормоқда.

Факультетнинг иқтидорли талабаларидан Исломова Шоира (2010-йил), Акбаров Муҳиддин (2011-йил), Пирназарова Ситора (2012-йил), Сулаймонов Бобур (2015-йил), Маманова Адолат (2016-йил), Бобожонова Шохсанам (2016-йил), Боймирова Дилшода (2017-йил) Элмуродова Фазилат (2018-йил), Абатов Достон (2018-йил) Навоий номидаги Давлат стипендиясига сазовор бўлдилар. Факультет талабаси Одилова Нодира 2015-йилда “Йилнингенгфаолёшжурналисти” Республика кўрик танловининг радио йўналишида фахрли иккинчи ўринни эгаллади. 2016-йилда Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилган “Кечакимедиг-у, бугун ким бўлдик, эртага қандай марраларни эгаллашимиз керак?” мавзусидаги мақолалар танловида қатнашган факультетнинг 2-курс талабаси Турсунова Юлдуз фахрий ёрлиқ билан тақдирланди. 2016-йилда Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Эртанги кун бизники, марра бизники” шиори остида ўтказилган илмий маърузалар танлови Республика босқичи иштирокчиси 3-курс талабаси Маманова Адолат сертификат билан тақдирланди.

Факультет кафедралари қошида 3 та фан тўгараклари фаолият кўрсатиб келмоқда. Булар “Адабиётшунослик” кафедраси қошидаги “Ижод гулшани” (раҳбари: ф.ф.н., С. Мо;минова) ёш ижодкорларнинг адабий тўгараги, “Ўзбек тилшунослиги” кафедраси қошида “Ёш тилшунос” (раҳбари: ўқитувчи ф.ф.ф.д. Норхаджаева) “Рус тили ва адабиёти” кафедраси қошида “Словесник” (раҳбари: катта ўқитувчи Л. Юлдошева)  фан тўгараклари фаолияти йўлга қўйилган.

Адабиётшунослик кафедраси

Ўзбек тилшунослиги кафедраси

Рус тили ва адабиёти кафедраси

Ўзбек тили ва адабиёти кафедраси