Француз тили ва адабиёти кафедраси

16 февраль 2024

Зоирова Азиза Ибрагимовна


Француз тили ва адабиёти кафедраси мудири,
филология фанлари бўйича фалсафа доктори
Телефон: +998 97 290-12-27
Электрон почта: Zoirova.qarshi.du.@gmail.com
 
Қабул кунлари: Ҳафтанинг душанба, сешанба, чоршанба, пайшанба, жума, шанба кунлари соат 15:00 дан 18:00 гача

Меҳнат фаолияти

А.Зоирова 2019 йилдан буён Француз тили ва адабиёти кафедраси мудири сифатида фаолият олиб бормоқда.

А.Зоирова француз тили йўналиши талабаларини замонавий билимлар билан қуроллантиришда, халқаро ҳамкорликни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратиб, Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва “Аlliance Française” институти билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатди.

У 2013 йилда Франция элчихонаси томонидан ташкил қилинган танловда иштирок этиб, Франциянинг Безансон шаҳри Franche-Comté университети қошидаги СLА ўқув марказида грант асосида малака оширган.

А.Зоирова 2016 йилда Франция давлатининг нуфузли «Академик Пальма кавалери» ордени билан мукофотланди.

А.Зоирова 2017 йил июль ойида Хитой давлатининг Шэньян университетида грант асосида малака оширган.

2018 йил у Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Истеъдод» жамғармаси стипендияти сифатида, Франциянинг Тур шаҳридаги “Institut de Touraine”да 3 ойлик илмий  стажировка ўтади.

А.Зоирова 2022 йил июль ойида Франция давлатининг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан ташкил этилган конкурс ғолиби сифатида Ницца шаҳридаги Côte d’Azur университетида “Франкофония” дастури бўйича ташкил этилган француз тилини хорижий тил сифатида ўргатиш  дидактикасига асосланган ўқув семинарида  малака оширди.

А.Зоирова 2022 йил 3 ой давомида Франциянинг Монтпелье шаҳридаги “Аccent Français” институтида FLE ва DALF C1 курслари методикаси бўйича стажировка хам ўтади.

2022 йил 26 августда у Монпелье Академиясида CECR талаблари бўйича ўтказилган халқаро тил билиш даражасини аниқловчи имтиҳондан муваффақиятли ўтиб халқаро DALF C1 дипломига эга бўлган.

2023 йилнинг 03 июлидан 14 июлига қадар “Француз тили ва адабиёти” кафедраси мудири, филология фанлари буйича фалсафа доктори А.Зоирова Франция давлатининг Ницца шаҳридаги “Сote d”Azur” университетида қуйидаги модуллар бўйича малака оширди:

o        La créativité, ou apprendre à communiquer autrement

o        Dynamiser les pratiques de l’oral en classe de FLE

o        ANL, enseignement de la lecture et de l’écriture

o        Développer les competences orales des apprenants débutants en utilisant les concepts de  l’Approche neurolinguistique (ANL)

Унинг бошчилигида француз тилини ўрганаётган Хорижий тиллар факультети талабалари фан олимпиадаларининг республика босқичида ҳамда Франция элчихонаси томонидан ташкил этилиб келинаётган «Франкофония» кўрик-танловларида совринли ўринларни қўлга киритиб келмоқда.

А.Зоирова раҳбарлигида француз тили йуналиши иқтидорли талабалари давлат стипедияси совриндорлари ва нуфузли халқаро танловлар ғолиблари бўлишган.

А. Зоирова 70 дан ортиқ илмий ва ўқув- услубий ишлар муаллифи.

А. Зоирова 2023 йил 7 январда  Бухоро  давлат университети ҳузуридаги Илмий даражалар берувчи Илмий кенгашда “Француз феминист адибалар асарлари таржимасининг гинокритик тадқиқи (Жорж Санд ва Жермена де Стал асарлари мисолида)” мавзусида 10.00.06 “Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик” ихтисослиги филология фанлари бўйича фалсафа доктори диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди ва филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга бўлди.

А.Зоирова Республикамиз илм-фани тараққиётини ривожлантириш ва ёш авлодни юқори малакали кадрлар қилиб тарбиялашда муносиб ҳиссаси учун 2021 йил Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг “30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланган.

А.Зоирова 2023 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан II даражали “Соғлом авлод учун” ордени билан тақдирланган.

Кафедра тарихи

Қарши давлат университетида 2001-2002 ўқув йилидан бошлаб “Француз тили” бўлими ўз фаолиятини бошлади.

2014  йил февраль ойидан “Француз тили ва адабиёти” кафедраси сифатида катта ўқитувчи Г.Қўшаева раҳбарлигида қайта ташкил этилди. 2019 йилдан буён доцент А.Зоирова кафедра мудири сифатида фаолият олиб бормоқда.

Кафедрада 3 нафар фан доктори, профессор, 2 нафар фан номзоди, доцент, 4 нафар катта ўқитувчи ва 6 нафар ассистент ўқитувчи фаолият олиб бормоқда. Илмий салоҳият – 40%.

Кафедра  профессор-ўқитувчилари ўз илмий салоҳиятлари ва малакаларини ошириш устида доимий иш олиб бормоқда. Улар турли йилларда республикамиз ва хорижий давлатлар томонидан эълон қилинган нуфузли танловларда иштирок этиб грант совриндорлари сифатида хорижий мамлакатларнинг етакчи олийгоҳларида ўз малакаларини оширганлар. Жумладан, Г.Қўшаева Хитойнинг Шанхай университети ва Германиянинг Мюгелзеэ таълим марказида, К.Баратова Хитойнинг Шанхай университетида, Т.Шерматова, Ҳ.Жўрақобилова, Ҳ.Ҳамзаевлар Франциянинг IMEF институтида, А.Зоирова турли йилларда Франциянинг ла Рошел  CEMEA ўқув маркази, Безансон СLА ўқув маркази, Хитойнинг Шенян педагогика университети,  Франциянинг Тур “Institut de Touraine” институти, Ницца “Сote d”Azur” университетларида ўз малакаларини ошириб қайтдилар.

Университетимизга 2001 йилда Франциянинг Ўзбекистондаги элчиси  Клод Ришар жаноблари, 2013 йил 20 майда Франциянинг Ўзбекистондаги элчиси Fransua  Gotye жаноблари ташриф буюришган.

2013 йилнинг 20 - 24 май кунлари Қарши давлат университетида ва Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан хамкорликда илк маротаба 25 соатлик француз тили дарсларида илғор педагогик технологияларни қўллашга бағишланган семинар-тренинг ташкил этилди. Семинар  тренингда республикамиздаги таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган 100 га яқин француз тили мутахассислари иштирок этишди. Машғулотлар Франциянинг нуфузли таълим муассасаларидан таклиф қилинган бир гуруҳ мутахассислар томонидан олиб борилди.

2016 йилда Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан ўтказилган “Франкофония кунлари” байрамига бағишланган “Театр фестивали” , “Европа тиллари куни” байрамига бағишланган видеороликлар танловларида иқтидорли талабаларимиз Ф.Мустафақулов,  М. Муродова ва Д.Жабборовалар фаол иштирок этишди ҳамда ғолибликни қўлга киритишди.

“Француз тили ва адабиёти” кафедрасининг ютуқлари ҳақида тўхталиб ўтадиган бўлсак, 2016  йил 18 март куни кафедра катта ўқитувчиси А.Зоирова Франция давлатининг “Академик Палма” орденига сазовор  бўлди.

У 2023 йилнинг март ойида эса А.Зоирова Президент Шавкат Мирзиёев томонидан II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан тақдирланди.

Француз тили йўналишининг 4 курс талабаси Ф. Мустафақулов катта ўқитувчи А.Зоирова раҳбарлигида BGF – Франция давлатининг таълим стипендияси дастури доирасидаги танловда қатнашиб, Францияда магистратурада бепул таълим олиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан бир нечта дарслик ва ўқўв қўлланмалар нашр этилди. Жумладан кафедра доценти А.Зоирова ҳамда Ф.Ярмановларнинг академик лицей 1 босқич талабалари учун “Француз тили” дарслиги, “Grammaire française”  номли ўқув қўлланмаси,  бакалавр таьлим йуналиши талабалари учун “Mèthode de français” дарслиги, кафедра катта ўқитувчиси Ҳ.Жўрақобилованинг эса “Pratique phonétique français” , “Grammaire pratique: temps et mode” , “Tarjima nazariyasi va amaliyoti”, кафедра ўқитувчиси Ҳ.Ҳамзаев “Production orale et écrite” номли  ўқув қўлланмалари нашр этилди. Қарши давлат университети “Француз тили ва адабиёти” кафедраси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-1875 сонли “Чет тилларини ўқитиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги қарори ижросига қаратилган Қарши давлат университети “Француз тили ва адабиёти” кафедрасида “Филология илмининг долзарб масалалари” Республика миқёсидаги илмий – мақолалар конференцияси бўлиб ўтди ва даврий тўплами  (6 китоб) нашр этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида” ПҚ-2909 сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йилнинг 28-31 октябрь кунлари Франциянинг Монпелье шаҳри“ Accent français” тил маркази мутахассислари Selin Ruzafa, Odre Alter (Céline Ruzafa, Audrey Halter) хонимлар томонидан Француз тили кафедраси профессор-ўқитувчилари ва  француз тили йўналиши талабалари учун “Француз тилини хорижий тил сифатида ўқитиш методологияси” мавзусида семинар тренинг машғулотлари ташкил этилди.

2019 йил кафедра катта ўқитувчиси Ф.Ярманов Франция элчихонаси томонидан ташкил қилинган интенсив  малака ошириш курсида Экзаменатор – корректор сертификатини қўлга киритди. Шунингдек, кафедранинг 1 нафар ўқитувчиси (А.Зоирова) CECR бўйича xалқаро DALF (C1) дипломини қўлга киритган бўлса, кафедранинг яна 5 нафар ўқитувчилари (Ҳ.Жўрақобилова, Ҳ.Ҳамзаев, Ф.Ярманов, Э.Мияссаров, К.Қосимов) “Чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги (миллий С1)”  сертификатларига эгадирлар.

Кафедра доценти А.Зоирова раҳбарлигидаги 3 курс талабаси Г.Аъзамова Ислом Каримов номидаги давлат стипендиясига сазовор бўлди. Француз тили ва адабиёти кафедрасининг 30 га яқин талабалари турли хил олимпиадаларда муваффақиятли иштирок этиб, сертификатларни қўлга киритдилар. 2020 йил 2 март куни Франкофониянинг 50 йиллиги муносабати билан Тошкент Француз Алянси ва Халқаро Франкофония ташкилотига ҳамкор давлатлар элчихоналари билан ҳамкорликда ташкил қилинган француз тилидаги миллий диктант танловида 3 курс талабаси Г.Аъзамова 1 ўринни қўлга киритиб, Франция давлатининг Ницца шаҳридаги CAVILAM ўқув марказида 2 ҳафталик ўқиш имкониятига эга бўлди.

2019-2024 ўқув йилида кафедра профессор ўқитувчилар томонидан жами  100 дан зиёд илмий мақола ва тезислар чоп этилди, 3 та дарслик 5 та уқув кулланма нашр этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2019 йил 23 август куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишидаги топшириқлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2019 йил 7 сентябрдаги 805 сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, Қарши давлат университети роман герман факультети “Француз тили ва адабиёти” кафедраси томонидан Китоб туманидаги 68 умумий ўрта таълим мактабида ҳамкорлик асосида ўқув-тарбия жараёнлари сифатини ошириш,  методик ёрдам бериш ҳамда маҳорат дарсларини йўлга қўйиш мақсадида кафедра профессор-ўқитувчилари ҳар ойда график асосида мазкур таълим муассасасига ташриф буюришади.

Бундан ташқари “Француз тили ва адабиёти” кафедраси Қамаши туманидаги 4 сонли « Меҳрибонлик уйи » тарбияланувчилари учун турли хил саховат акцияларини ўтказиш билан бирга, хорижий тилларни билишнинг бугунги кундаги аҳамияти тўғрисида ҳам турли давра суҳбатлари, мастер – класслар мунтазам ўтказиб келмоқдалар.

“Француз тили ва адабиёти кафедраси” Қарши давлат университети қошидаги 1 академик лицейи ва Қарши ихтисослаштирилган бошланғич рақс санъати мактаб интернати билан ҳамкорлик доирасида турли тадбирлар ташкил қилиш билан бир қаторда лицей “Ахборот ресурс маркази” ни хам турли адабиётлар билан бойитиш учун самарали ишларни амалга оширмоқдалар.

Шунингдек, 2023 йил февраль ойида Қарши тумани “Янги  Батош” маҳалласида жойлашган 71 умумтаълим мактабида  Қарши давлат универсиетининг  Француз тили ва адабиёти кафедраси Филиали ташкил этилди.

Қарши давлат университети ректори Д.Набиев ташаббуси билан ўрнатилган ўзаро ҳамкорлик доирасида 2021 йил 28 апрель куни Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан Қарши давлат университети Француз тили ва адабиёти кафедрасига Қашқадарё ҳудудида француз тили мавқеини кўтарилиши, француз тили йўналиши талабаларини тили ўрганилаётган мамлакат маданияти билан яқиндан танишиши ва уларда оғзаки нутқ кўникмаларини юқори даражада шакллантирилишидаги фаол иштироки учун 471,53 евро қийматидаги 25 дона Францияда нашр этилган француз тилини хорижий тил сифатида ўқитилишида таълим сифати ва самарадорлигини оширишга хизмат қиладиган энг сўнгги замонавий ўқув ва методик адабиётлар, видео ва аудио кассеталар жамланмаси тақдим этилди.

Бундан ташқари Қарши давлат университети ректори, профессор Д. Набиевнинг ташаббуси билан Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси қошидаги "Alliance française" тил ва маданият маркази ўртасида ҳамкорлик шартномаси тузилиб, Француз тили ва адабиёти кафедраси қошида ушбу марказ филиалини ташкил этишга ва келгусида тил ўрганувчи талабаларнинг билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида француз кўнгилли стажёри таклиф этилишига келишилди.

2021 йил 6 май куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида “Чет тилларини ўқитиш тизимини такомиллаштириш” мавзусида ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, Олий таълим муассасалари олдига қўйилган долзарб масалалар бўйича чора-тадбирлар ижросини таъминлаш мақсадида ҳамкорлик доирасида Франция давлатининг Монпелье шаҳри Поль Валери университети FLЕ йўналишининг DALF C2 даражасига эга Мастер 1 стажёри Zhang Xinyu хонимнинг француз тили йўналиши профессор-ўқитувчилари ва талабаларига CECR бўйича “Халқаро DELF, DALF чет тили билиш даражалари” курсини онлайн шаклда ZOOM дастури орқали ўтиши график асосида йўлга қўйилди.

Франция давлатининг "Accent français" институти, “Сote d”Azur”  университетида “Francophonia” ташкилоти  ва Қарши давлат университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик шартномаси ўрнатилиб, ҳозирда ушбу шартнома доирасида профессор-ўқитувчилар алмашинуви ва қисқа муддатли стажировкалар уташ йулга  қуйилган.

2022 йилнинг 11 июлидан 26 августга қадар “Француз тили ва адабиёти” кафедраси мудири А. Зоирова Франция давлатининг Ницца шаҳридаги “Сote d”Azur” университетида “Francophonia” дастури бўйича ташкил этилган 162 соатдан иборат француз тилини хорижий тил  сифатида ўргатиш  дидактикаси асосида малака оширди.

2023 йилнинг 7 январ санасида А. Зоирова Ўзбекистон Миллий университети доценти Р. Ширинова раҳбарлиги остида “Француз феминист адибалар асарлари таржимасининг гинокритик тадқиқи (Жорж Санд ва Жермина де Стал асарлари таржимаси мисолида) мавзусида илмий иш диссертациясини ҳимоя қилди ва фалсафа доктори даражасини олди.

2023 йилнинг 03 июлидан 14 июлига қадар “Француз тили ва адабиёти” кафедраси мудири, филология фанлари буйича фалсафа доктори А.Зоирова Франция давлатининг Ницца шаҳридаги “Сote d”Azur” университетида малака оширди.

2023 йил 9-11 ноябрь кунлари Қарши давлат университети Француз тили ва адабиёти кафедрасига Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси қошидаги Alliance Française тил ва маданият маркази Халқаро маданий миссиялар координатори Chêne Maxime, Коммуникация ва халқаро маданий алоқаларни ривожлантириш бўйича масъул Theo Gardesлар ташриф буюрди.

Франциялик мутахассислар иштирокида ташкил этилган мулоқотда Француз тили ва адабиёти кафедраси профессор-ўқитувчилари, француз тили таълим йўналиши талабалари қатнашди. Учрашувда "Маданиятлараро компетенция" фанидан маъруза машғулотлари олиб борилди. Бундан ташқари профессор-ўқитувчилар учун маҳорат дарслари ва халқаро DALF C1 имтиҳонлари бўйича чуқур кўникмалар берилди. Ташриф чоғида франциялик мутахассислар университетнинг Ўқув ишлари бўйича проректор А.Холмуродов, Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Д.Мусаевалар билан учрашиб , ҳамкорлик доирасида ўзаро талаба ва ўқитувчи алмашинувини йўлга қўйиш, илмий стажировкалар ташкил этиш ва қўшма лойиҳалар ишлаб чиқиш хусусида келишувлар олиб боришди. Икки томонлама келишувлар ҳамкорлик шартномасини имзолаш билан якун топди.

Кафедра 5120100 – Филология ва тилларни ўқитиш (француз тили), 2021-2022 ўқув  йилидан бошлаб эса 60230100 –  Филология ва тилларни ўқитиш (француз тили)  йўналиши бўйича кадрлар тайёрлайди. Мазкур йўналиш бўйича ҳозирда 175 нафар талаба таҳсил олмоқда. 750 нафардан ортиқ талаба француз тилини иккинчи чет тили сифатида, 300 нафардан ортиқ бошқа йўналишдаги талабалар чет тили сифатида ўрганмоқда. Ректор Д. Набиев хайрихоҳлигида 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб магистратура йўналиши ҳам ташкил этилди.

2022 йилнинг октябрь ойидан бошлаб Франция давлати Олий Таълим Вазирлигининг “Service Civique” лойиҳаси бўйича Қарши давлат университети Француз тили ва адабиёти кафедрасида Clermont Auvergne университети кўнгилли волонтёри Mathis Marcoux ўз фаолиятини бошлади. У 2022-2023 ўқув йили давомида француз тили йўналиши талабаларига оғзаки нутқни ривожлантириш, тили ўрганилаётган мамлакат маданияти ва тарихи билан яқиндан таништириш, чет тилини билиш даражасини аниқловчи имтиҳонларга тайёрлаш каби машғулотлар устида иш олиб боради.

Бундан ташқари битирувчи талабаларга Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳузурида жойлашган Campus France агентлиги билан ҳамкорликда Франция давлати ОТМларига гранд асосида бакалавр, магистратура ва докторантурага ўқишга кириш бўйича ҳам маълумотлар бериб боради.

2023 йил 24 март куни Қашқадарёда референдум тарғиботига бағишланган "Конституция меники, сеники, бизники. Конституция ўзимизники!" шиори остида оммавий тарғибот тадбири ташкил этилди.

Ушбу тарғибот тадбирида Карши давлат университети “Француз тили ва адабиёти” кафедраси мудири Азиза Зоирова спикер сифатида иштирок этиб, янги таҳрирдаги Конститутциянинг ҳар бир моддаси инсон қадри учун хизмат қилишини таъкидлаб, йиғилганларни Референдум сайловларида фаол иштирок этишга чорлади.

Асосий вазифалари

Кафедра 5120100 – Филология ва тилларни ўқитиш (француз тили), 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб эса 60230100 – Филология ва тилларни ўқитиш (француз тили)  йўналиши бўйича кадрлар тайёрлайди. 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб магистратура йўналиши ҳам ташкил этилди.

Ўқитиладиган фанлар

Бакалавриат

  • Ўқиш ва ёзиш амалиёти
  • Тилшунослик
  • Адабиётшунослик
  • Жаҳон адабиёти
  • Мамлакатшунослик
  • Чет тилларни ўқитишнинг интеграллашган курси
  • Лексикология ва стилистика
  • Тили ўрганилаётган мамлакат адабиёти тарихи
  • Назарий грамматика ва фонетика.
  • Тиллар ўқитиш методикаси ва таълим технологиялари
  • Тил назарияси
  • Хорижий тилларни ўқитишда маданиятлараро мулоқот
  • Ўрганилаётган тил тарихи
  • Амалий грамматика
  • Амалий фонетика
  • Ўрганилаётган тил филологиясига кириш
  • Таржима назарияси ва амалиёти
  • Иккинчи чет тили
  • Француз тили (Факультетлараро)

Магистратура (Лингвистика)

  • Махсус фанларни ўқитиш методикаси
  • Замонайий лингвистика
  • Илмй ва касбий фаолиятга юналтирилган таълим
  • Лингвистик таҳлил методлари
  • Қиёсий тилшунослик
  • Матн тилшунослиги
  • Магистирлик ишига раҳбарлик
  • Амалий хорижий тил

Илмий ишлар

“Француз тили ва адабиёти” кафедрасида ҳар йили “Филология илмининг долзарб масалалари” Республика миқёсидаги илмий – мақолалар конференцияси бўлиб ўтмоқда ва даврий тўплами  нашр этилмоқда. Кафедра профессор-ўқитувчилар томонидан жами  100 дан ортиқ мақола ва тезислар чоп этилди, шундан 30 дан ортиқ илмий мақола халқаро  ва ОАК тасарруфидаги журналларда чоп этилган бўлса, бир қанча мақола, тезислар дарслик чоп этилди, кафедра профессор-ўқитувчилар томонидан 1 дарслик, 7 та SCOPUS базасидаги илмий журналларда, 10 та халқаро,  15 та илмий мақола ОАК тасарруфидаги журналларда  ва Республика миқёсидаги турли хил конференцияларда 35 та мақола чоп этилди.

Тадқиқотчилар

Ҳамзаев Ҳасан Ражаббоевич. "Туризимга оид атамалар таснифи". Илмий раҳбар доцент Г.Раҳимова
Мияссаров Элдор Аманович. "Волтернинг "Задиг" асарида шарқона калоритларнинг ифодаланиши". Илмий раҳбар профессор А. Маматов.
Қосимов Камол. "Франсуз ва ўзбек тилларида рухсат ва таъқиқ категориялари". профессор Ж. Якубов.

Ҳамкорлик

1. Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси
2. Ўзбекистон Миллий Универсттети
3. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети
4. Самарканд давлат чет тиллар институти
5. Самарканд давлат педагогика университети
6. Қарши давлат университети қошидаги 1-академик лицейи
7. Қарши ихтисослаштирилган бошланғич рақс санъати мактаби интернати 
8. Қарши тумани “Янги  Батош”  маҳалласида жойлашган  71-умумтаълим мактаби
9. Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси қошидаги "Alliance française" тил ва маданият маркази 
10. Франция давлатининг Монпеле шаҳри Паул Валерй университети
11. Франция давлатининг "Accent français" институти

Кафедра ўқитувчилари

  • Зоирова Азиза Ибрагимовна – катта ўқитувчи, кафедра мудири
  • Жўрақобилова Ҳамида Холматовна – с.ф.н., катта ўқитувчи
  • Баратова Клара Холмановна – ўқитувчи
  • Ярманов Фахриддин - катта ўқитувчи
  • Мияссаров Элдор Аманович - ўқитувчи
  • Ҳамзаев Ҳасан Ражаббоевич - ўқитувчи
  • Қосимов Камол Орипович – ўқитувчи
  • Элмуродов Тўрамурод Бобоназарович – ўқитувчи
  • Аширова Бону Юсуф қизи – ўқитувчи
  • Матис Марку – кўнгилли - волонтёр