Агрокимё ва тупроқшунослик кафедраси

14 November, 2022

Кафедра мудири: PhD 

Диёрова Муҳаббат Хуррамовна

Телефон: (+99891) 473-66-54

Электрон манзили: diyorova69@mail.ru

Кафедра ҳақида

2021 йил 23-сентябрдан “Агрокимё ва экология” кафедраси ташкил этилиб, ўз фаолиятини бошлади. Кафедрада умумий 25,5 штат бирлигида 43 нафар профессор-ўқитувчилар, шундан асосий штат бирлдигида 20 та, ички ўриндош 8 та, ташқи ўриндош 11 ва 3 та соатбай (1 нафар профессор, 8 нафар доцент, 6 нафар фан номзоди, 21 нафар ўқитувчилар) фаолият олиб боришади. Кафедранинг илмий салоҳияти ҳисобот йилида 55 % ни ташкил этди.

Кафедрада 60810700-Агрокимё ва агротупрқшунослик, 60710400-Экология ва атроф муҳит муҳофазаси (тармоқлар ва соҳалар бўйича), 60811800-Мевачилик ва узумчилик, 60811900-Сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик, 60812000-Иссиқхона хўжалигини ташкил этиш ва юритиш йўналишларида бакалавр талабалар ўқитилади ҳамда 70530701-Тупрқшунослик (тадқиқот турлари бўйича), 70710402-Экология (тармоқлар ва соҳалар бўйича), 70811801-Мевачилик, 70811901-Сабзавотчилик ва полизчилик мутахассисликларида магистр талабалар тайёрланади.

Кафедрада ўқитиладиган барча фанлардан замонавий педагогик технологиялар ва ахборот технологиялари асосида таълим технологиялари яратилган. Кафедра қошида битта замонавий ахборот-коммуникация воситалари билан жиҳозланган маърузалар аудиторияси ва замонавий жиҳозлар билан жиҳозланган 5 та лаборатория хонаси мавжуд.

Кафедранинг бош устувор илмий-тадқиқот мавзуси

1. Қашқадарё вилояти тупроқлари унумдорлигини сақлаш ва уни ошириш йўллари.

2. Антропоген омиллар таъсирида ифлосланган тупроқларнинг агроэкологик ҳолатини яхшилаш.

3. Қашқадарё вилояти ҳудудининг биоэкологик ҳолатини мониторинг қилиш.

4. Сабзавот, полиз ва картошкачиликда янги навларни яратиш ва жанубий ҳудудларда жорий этиб, ривожлантириш.

5. Мевачилик ва узумчиликда интенсив боғдорчиликни замонавий технологиялар асосида яратиш.

6. Иссиқхоналарда субтропик мевали ўсимликларни етиштириш.

Мазкур йўналишлар бўйича кафедра мудири б.ф.ф.д., доцент М.Диёрова, қ/х. Ф.д., профессор Т.Э.Остонақулов, доцентлар Т.Т.Тиловов, А.Хайриддинов, Р.Бобоноров, Т.У.Раҳимов, Н.Ш.Бозорова, Ҳ.С.Амиров, Б.Шокиров, Д.Х.Аминова, Ш.Сарманов. Ўқитувчилар Ғ.Д.Қудратов, Б.Н.Раупов, С.Н.Холиқова, С.Ф.Суннатова, Х.Ш.Мейлиева, Ф.Бобоев, Ш.Тўйчиев, А.Эгамбердиев, Д.Р.Раимова Б.Б.Тожиева ва Ш.Саматовалар дарслик, ўқув қўлланма, ўқув услубий қўлланма, монография, рисола ва илмий мақолалар нашр эттирилмоқда.

Ҳозирги кунда кафедра доцентлари А.Хайриддинов “Иссиқхоналарда альтернатив геотермал энергиядан фойдаланишнинг тупроқ хоссалари ва ўсимлик ҳосилдорлигига таъсириъ Диёрова Муҳаббат “Қашқадарё воҳаси чўл ҳудуд тупроқ типларида олтингугуртнинг биогеокимёвий миграциясини аниқлаш ва 3 Д харитасини тузиш” мавзуларида докторлик илмий ишини давом эттирмоқда.

Кафедра докторанти Хушмуродов Жобир “Уран заводи атрофида тарқалган тупроқларнинг агроэкологик ҳолати ва ифлосланишининг 3 Д харитасини тузиш (Самарқанд вилояти Нуробод тумани мисолида)”.

Кафедранинг мустақил тадқиқотчилари Холиқова Сурайё илмий кенгаш томонидан тасдиқланган “Суғориладиган оч тусли бўз тупроқларнинг биологик фаоллилигига саноат чиқиндиларининг таъсири” мавзусида, Бобоев Фаррух “Қашқадарё воҳаси суғориладиган тупроқларининг агрогеокимёвий ҳолати ва унумдорлигини яхшилаш йўллари” мавзусида илмий тадқиқот ишларини олиб боришмоқда.

Кафедра ўқитувчилари Тўйчиев Шухрат “Такрорий экилган помидор навларининг ҳосилдорлиги, мева сифати ва ташувчанлигига суғориш тартиби ва ўғитлаш меёри ҳамда ўстирувчи стимуляторларининг таъсири” мавзусида, Мейлиева Хилола “Қашқадарё вилояти оч тусли бўз тупроқлари шароитида уруғи ва кўчатидан такрорий экилган бодринг навларининг суғориш тартиби ва туб қалинлигини мақбуллаштириш” мавзусида илмий иш олиб бормоқдалар.

2021-2022 йилларда кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан – 58 та мақола нашр этилди. Шундан Web of Science, Scopus, Google Scholar журналларида 20 та, хорижий журналларда 15 та, ОАК тасарруфидаги журналларда 10 та, Халқаро конференцияларда 7 та, бошқа журнал ва тўпламларда 18 та, мақола нашр этилди.

Кафедра томонидан илмий грантлар танловига 3 та грант топширилди, шундан 2 та амалий ва 1 та инновацион лойиҳалар. Инновацион илмий-тадқиқот грантларига топширилди.

Кафедра ўқитувчилари томонидан мунтазам равишда халқаро ер кунига бағишланган ўрта махсус, ўрта таълим мактабларининг фаол ёшлари билан «Она табиат муқаддасдир», «Табиатни асрайлик», «Она ерни асрайлик», «Тупроқ унумдорлигини ошириш», «Экологик қадриятларни тиклаш» каби тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Кафедра томонидан Москва К.А. Тимирязев номидаги Қишлоқ хўжалик академияси, Пушшина шаҳридаги Тупроқ экологияси илмий тадқиқот институти, В.В. Докучаев номидаги тупроқшунослик илмий тадқиқот институти, ЎзПИТИ, ЎзТИТИ, ЎзМУ, Республика Агрокимё ва тупроқшунослик илмий тадқиқот институти, ТошАУ, ҚарМИИ, Жанубий деҳқончилик институти, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вилоят бошқармаси, Шаҳар сув оқава ташкилоти, Ҳисор қўриқхонаси, Қашқадарё вилояти Агрокимё станцияси, Қашқадарё вилояти ўрта махсус таълими бошқармаси билан ўзаро ҳамкорликда илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Кафедра ЎзМУ, СамДУ, ТерДУ, БухДУ каби оилй таълим муассасалари билан доимо илмий ҳамкорлик қилиб келади.

Кафедра қошида иккита тўгарак “Ёш агроном” Б.Тожиева ва “Ёш эколог” Б.Рауповлар раҳбарлигида фаолият кўрсатиб келинмоқда, унда 50 дан ортиқ иқтидорли талаба жалб этилган ҳамда уларга илмий тадқиқот иши мавзулари берилган.

Иқтидорли талабалар раҳбарлари билан ҳамкорликда университет, республика ва халқаро миқёсида ўтказиладиган илмий анжуманлар, фан олимпиадалар, семинарлар ва бошқа танловда фаол иштирок этиб келишмоқда. Хусусан ҳар йил университет миқёсидаги ўтказиладиган иқтидорли талабалар илмий конференциясида, факультет миқёсидаги семинарларда ўз чиқишлари ва тезислари билан иштирок этишади.

Иқтидорли талабалар кафедрада олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишларига ҳам жалб этилган. Масалан, тупроқшунослик йўналиши талабаларидан 25 нафари кафедра профессор-ўқитувчилари раҳбарлигида илмий-тадқиқот ишларини олиб боришмоқда.

Кафедрада профессор-ўқитувчилар раҳбарлигида тез-тез иқтидорли талабалар илмий анжуманлари, семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқа турли тадбирлар ташкил этиб турилади.

Кафедра профессор-ўқитувчилари:

Хайриддинов Акмал Ботирович - қ.х.ф.н, доцент факультет декани

Диёрова Мухаббат Хуррамовна – б.ф.б.ф.д. (PhD) доцент кафедра мудири

Останақулов Тоштемир Эшимович - қ.х.ф.д, профессор

Тиловов Туроб Тиловович –б.ф.н., доцент 

Бобоноров Рустам Самадович - қ.х.ф.н доцент

Базарова Нигора Шамсиевна – п.ф.н. доцент

Амиров Б - қ.х.ф.б.ф.д. (PhD)

Шокиров Б - қ.х.ф.н

Рахимов Тўлқин Уктамович – б.ф.н. катта ўқитувчи

Сарманов Шерзод – қ.х.ф.ф.д. (PhD) катта илмий ходим

Аминова Дилдор Холмуродовна - қ.х.ф.ф.д. (PhD)

Қудратов Ғулом Донаевич - ўқитувчи

Раупов Бекмурод Набиевич- ўқитувчи

Холиқова Сурайё Нарзуллаевна ўқитувчи

Мейлиева Ҳилола Шухратовна - ўқитувчи

Хушмуродов Жобир Панжиевич- докторант

Бобоев Фаррух Фарҳодович- ўқитувчи

Тўйчиев Шуҳрат Шовкатович- ўқитувчи

Эгамбердиев Аброр Ибрагимович - ўқитувчи

Раимова Дилноза Раимовна - ўқитувчи

Тожиева Бахтинисо Бахтиёр қизи - ўқитувчи

Саматова Шаходат Бахтиёр қизи - ўқитувчи

Ғойибназарова Мадина Улуғбек қизи-лаборатория мудири

Тойлоқова Фотима сайфулло қизи -лаборатория мудири

Мансурова Марғуба Акбаровна-лаборант 

Кафедра ўқитувчиларни соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида спорт мусобақалари ташкил этилади.

 

70530701-Тупрқшунослик (тадқиқот турлари бўйича), 70710402-Экология (тармоқлар ва соҳалар бўйича), 70811801-Мевачилик, 70811901-Сабзавотчилик ва полизчилик мутахассисликларида магистр 

Доктарантлар, мустақил тадқиқотчилар ва магистрларни стационар дала тажрибаларидан лавҳалар

Магистрлик диссертацияси бўйича семинар жараёни

Семинар расми1

 

расм 2

Агрокимё ва экология кафедраси қошида қуйидаги 4 та йўналиш мутахассислиги бўйича магистратура фалолият олиб бормоқда.

70530701-Тупроқшунослик (тадқиқот турлари бўйича)

70710402-Экология (тармоқлар ва соҳалар бўйича)

70811901-Сабзавотчилик ва полизчилик

70811801-Мевачилик

Саҳифалар

География ва агрономия факультети
Агрокимё ва тупроқшунослик кафедраси
География кафедраси