Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор

13 апрель 2024

Бекпулатов Илхом Рустамович 


Қарши давлат университети Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор,
Физика-математика фанлари доктори, доцент

Телефон: +99875 220-02-13

Электрон почта: bekpulatov85@rambler.ru

 

Қабул кунлари: Ҳафтанинг чоршанба ва шанба кунлари соат 15-00 дан 18-00 гача.

Бекпулатов Илхом Рустамович 1985 йил Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида туғилган. 2008 йилда Термиз давлат университетини (бакалавр), 2012 йилда Самарқанд давлат университетини (магистратура) тамомлаган. Физика-математика фанлари доктори, доцент. 

Илхом Бекпулатов ўз фаолиятини 2012 йилда Самарқанд давлат университетида лаборант сифатида бошлаб, турли йилларда Тошкент давлат техника университетида Назарий электротехника ва электрон технологиялар кафедраси ассистенти, Умумий физика кафедраси катта илмий ходим изланувчиси, Умумий физика кафедраси катта ўқитувчиси, ФВВ Академияси Умумилмий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси, Тошкент давлат техника университети Умумий физика кафедраси доценти ва Тошкент давлат техника университети Биотиббиёт муҳандислиги кафедраси мудири лавозимида ишлаган. 2023 йил 23 сентябрдан Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор лавозимида ишлаб келмоқда.