Ижтимоий фанлар кафедраси

16 Март, 2021

Кафедра мудири: фалс.ф.д., проф.

Чориев Санжар Анварович

Телефон: (+998 91) 461-30-03

Электрон манзили: sanjar_choriyev@mail.ru

Кафедра тарихи

Фалсафа кафедраси 1964 йил декабрь ойида ташкил этилган. Унга турли йилларда фалсафа фанлари номзоди, доцент Т.Ж.Жовлиев (1964-1969), фалсафа фанлари номзоди, доцент (ҳозир фалсафа фанлари доктори, профессор) О.Э.Эргашев (1969-1977), фалсафа фанлари доктори, профессор А.Ч.Чориев (1977-2005) раҳбарлик қилганлар. Ҳозир кафедрани фалсафа фанлари доктори, профессор С.А.Чориев бошқармоқда. 

2014 йилда фалсафа кафедраси социология кафедраси билан бирикти-рилди. “Социология” кафедраси 2005-2014 йиллларда фаолият кўрсатиб, барча факультет-ларда “Социология”, “Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти” фанларидан дарс беришга ихтисослашган.

Кафедрада 22 профессор-ўқитувчи ишлайди. Штатдаги ўқитувчиларнинг 11 таси илмий унвон ва даражаларга эга. Улар фалсафа фанининг турли ихтисосликларидан («диалектика ва билиш назарияси», «ижтимоий фалсафа», “дин тарихи ва ҳурфик-рлилик”,ъсиёсатшуносликъ) докторлик ва номзодлик диссертацияларини ҳимоя қилганлар. Ўқитувчилар таркибида икки кишининг (доцентлар П.Сайдуллаев, Р.Бойқобилова) ёши 70-75 да, олти кишининг (дотс. М.Эшматов к.ўқ. М.Хушнаев, дотс. А. Дўланов, проф. С.Чориев, дотс. Б.Саидов, дотс.Т.Қурбонов) ёши 50-65 орасида, беш кишининг (дотс. Г. Бекмуродова, дотс. А.Шайманова, к.ўқ. А.Тўраева, ўқит. Р. Бойматов, ўқит. Д.Ахмедова,)  ёши 45-50 орасида, икки кишининг (дотс. С.Боймуродов, ўқит. Ш.Қамбаров,)  ёши 40-45 орасида, беш кишининг (дотс Ж. Шоназаров, Д.Худойбердиев,Ф.Қодиров, Л.Соҳибова, С.Авазов,) ёши 35-40 орасида, икки киши (Р.Назаров, Э.Имомов) ёши 30-35 орасида. Кафедра аъзоларининг ўртача ёши 45 ни ташкил этади.

Кафедра аъзолари барча факультетларнинг 1-2 курс талабаларига “Фалсафа” ўқув фанидан, 3-курс талабаларига “Социология” фанидан, 1-курс магистрантларига “Илмий тадқиқот методологияси” ва фанидан назарий ва амалий машғулотлар олиб борадилар. Машғулотлар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасдиқлаган ўқув режалари ва намунавий ўқув дастурлари асосида олиб борилади. Намунавий ўқув дастурлари асосида ишчи ўқув дастурлари, таълим технологиялари, электрон материаллар ишлаб чиқилган.

 

Кафедрада ўқув-услубий ишларни мунтазам такомиллаштириб бориш мақсадида қатъий режа ишлаб чиқилган бўлиб, унинг бажарилиши кафедра йиғилишида муҳокама этиб борилади. Биргина 2020-2021 ўқув йилида ўқув-услубий фаолиятга доир 36 дан ортиқ масала, профессор-ўқитувчилар ўтказган 8 очиқ дарс муҳокама этилди. Кафедра ҳузурида мунтазам ишлаб турган «Гуманистик типдаги инсон шахсининг шаклланишида объектив шарт-шароитлар ва субъектив омиллар диалектикаси» мавзуидаги назарий-методологик семинарда 2020-2021 ўқув йили давомида 6 та услубий маъруза, 6 назарий маъруза муҳокама қилинди.

Кафедра аъзолари узоқ йиллардан буён ягона илмий муаммо -«Гуманистик типдаги инсон шахсининг камол топишида объектив шарт-шароитлар ва субъектив омиллар диалектикаси» мавзуида илмий-тадқиқот ишлари олиб борадилар. Ўтган йиллар мобайнида мазкур мавзу юзасидан 3 докторлик, 20 дан ортиқ номзодлик диссертациялари ҳимоя қилинди. Ҳозир кафедрада 2 та (DSc) ва 10 дан ортиқ (PhD) докторлик диссертациялари тайёрланмоқда.

Кафедра илмий-тадқиқот ишлар самарадорлигини мунтазам ошириб бориш учун Москва Давлат университети, Белгород Давлат университети, Ўзбекистон Миллий университети ва бошқалар билан алоқалар ўрнатган.

Маънавий-маърифий ишлар кафедрада тасдиқланган режа асосида амалга оширилади. Кафедра аъзоларининг диққат марказида миллий истиқлол мафкураси ғояларини фуқаролар онгига сингдириш муҳим вазифа сифатида турибди. Шунинг учун фуқаролар орасида миллий мафкуранинг турли муаммолари юзасидан чиқишлар қилиш системали характер касб этган. Чунончи, кафедра нотиқлар гуруҳи Қарши шаҳри, вилоят шаҳар ва туманларидаги қатор корхона ва ташкилотларда миллий истиқлол ғояси ва мафкурасига бағишланган 20 дан ортиқ тадбирлар ташкил этдилар, 100 га яқин маърузалар қилдилар.

Кафедрада ўқитиладиган фанлар:

Бакалавриат

Фалсафа

Социология

 Магистратура 

Илмий тадқиқот методологияси

Кафедра профессор-ўқитувчилари: 

Чориев С.А.

Сайдуллаев П.Н.

Бойқобилова Р.Б.

Эшматов М.Э.

Дўланов А.Э.

Саидов Б.Ж.

Қурбонов Т.Ҳ.

Бекмуродова Г.Ҳ.

Боймуродов С.Б.

Шоназров Ж.

Шайманова А.Э.

Тўраева А.П.

Хушнаев М.Б.

Бойматов Р.Б.

Ахмедова Д.С.

Қамбаров Ш.К.

Қодиров Ф.Й.

Авазов С.Э.

Соҳибова Л.С.

Худойбердиев Д.

Назаров Р.Н.

Имомов Э.И. 

Кафедрада олиб борилаётган илмий ишлар: 

Илмий муаммо мавзуи: «Гуманистик типдаги инсон шахсининг шаклланишида объектив шарт-шароитлар ва субъектив омиллар диалектикаси» 

Раҳбари: Чориев Санжар Анварович  

Кафедра манзили: Ижтимоий фанлар факультети биноси, 2-қават, 220-221-хоналар.