Ректор

27 июнь 2023

Набиев Дилмурод Хамидуллаевич


Қарши давлат университети ректори,
иқтисод фанлари доктори, профессор

 

Телефон: +998 75 220-02-10

Электрон почта: qarshidu@umail.uz, kardu@mail.ru

 

Қабул кунлари: Ҳар куни cоат 9:00 дан 12:00 гача

Набиев Дилмурод Хамидуллаевич 1978 йил 20 сентябрда Тошкент шаҳрида туғилган. 2001 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Иқтисод фанлари доктори, профессор. Миллий тикланиш демократик партияси аъзоси. Рус ва инглиз тилларини билади.

1996-1997 йилда “TAN-SI” масъулияти чекланган жамияти маркетинг бўлими менежери, 1997-2000 йилда “Ўзбекинвест” миллий суғурта компанияси менежери ассистенти, 2000-2008 йилларда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги I тоифали стенографисти, етакчи мутахассиси, Олий ва ўрта махсус таълим вазири ёрдамчиси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Илмий-тадқиқот фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

2008 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университети Халқаро иқтисодий муносабатлар факультети декани ўринбосари, 2008-2010 йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университети Халқаро иқтисодий муносабатлар факультети декани лавозимида фаолият олиб борган.

2010-2011 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси хизмати Фан ва илмий-техникавий тараққиёт масалалари бўйича гуруҳининг етакчи консультанти, 2011-2012 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича хизматининг Таълим ва кадрларни тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш гуруҳининг олий таълим масалалари бўйича етакчи консультанти, 2012-2014 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича хизматининг Фан ва илмий-техникавий тараққиёт масалалари бўйича гуруҳининг бош консультанти, 2014-2016 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси ўринбосари, 2016-2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири, 2017-2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари ҳамда 2018-2021йилларда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири лавозимида фаолият юритган.

2021 йил февраль ойидан Қарши давлат университети ректори лавозимида ишлаб келмоқда.