Режа-молия бўлими

16 Январь, 2021

Бўлим бошлиғи: Холбаев Содиқ Ўтаганович

Телефон: (+998 75) 221-21-23

E-mail: xolbayev@umail.uz

Режа-молия бўлими университетнинг алоҳида бўлими бўлиб, бевосита ректорга бўйсунади ва молия-иқтисод ишлари бўйича проректор раҳбарлигида иш юритади. Бўлим ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунлари, ҳукумат қарор ва фармойишлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буйруқлари ва меъёрий ҳужжатлари, университет низоми, илмий кенгаш  қарорларига асосланган ҳолда иш юритади.

Режа-молия бўлими университетнинг иқтисодини режалаштирувчи ва молиялаштирувчи асосий бўлим ҳисобланиб, йиллик даромад ва харажатлар сметасини тузишда ҳамда штатлар жадвалини тайёрлашда иштирок этади.

Бўлимнинг ходимлари сони Олий таълим муассасалари техник хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларнинг намунавий штатлари асосида белгиланади. Ҳозирги вақтда бўлимда ходимлар сони икки кишидан иборат бўлиб, бўлим бошлиғи ва биринчи тоифали иқтисодчи фаолият олиб бормоқда.    

Бўлимнинг мақсадлари

Университетнинг бозор иқтисодиёти шароитида молиявий барқарорлигини таъминлашга эришиш;

Бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларининг тежами, белгиланган мақсадлар йўлида сарфланишга эришиш.

Бўлимнинг асосий вазифалари

Университет барча маблағларининг тежамли ва белгиланган мақсадларда ишлатилишини назоратга олиш.

Бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича йиллик сметалари ўз вақтида тайёрланиб, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида тасдиқдан ўтказиш. Бунда ҳар бир харажат моддалар бўйича аниқ, тўғри ва асосланган ҳисоб-китоблар орқали сметани тайёрлашга эришиш.

Маркетинг бўлимидан олган маълумотларга, асосан, пуллик-шартнома асосида таълим олаётган талабалардан тушадиган маблағлар ва уларнинг харажатлари бўйича йиллик сметаларни ўз вақтида тайёрлаб, вазирлик тасдиғидан ўтказиш.

Тасдиқланган сметаларнинг бажарилишини назоратга олиш ва бу тўғрида молия-иқтисод ишлари бўйича проректорга ахборот бериш.

Университетнинг молиявий аҳволини ҳар томонлама таҳлил қилиш, молиявий аҳволини янада яхшилаш  йўлларини қидириш.

Университет штатлар жадвалини тайёрлаш, бунда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасдиқлаган намунавий штатлар жадвали ва нормативларга қатъий риоя қилиш, лавозимлар ойлик маошлари белгилаш, тайёр бўлган штат жадвалини ректор тасдиғидан ўтказиб, вазирликка тасдиқлаш учун тақдим этиш.

Ҳукумат қарорлари асосида ойлик маошлари ўзгарган ҳолларда уларни ҳисоблаб, ўз вақтида буйруқ асосида тасдиқдан ўтказиш .

Штат жадвали бўйича маъмурият, хизмат кўрсатувчи соха ходимлари ва профессор-ўқитувчиларини ишга қабул қилиниши ва ишдан бўшатилиши бўйича алоҳида рўйхат олиб бориши орқали штатлар сонини назорат қилиб бориш .

Университет штатига йил давомида зарурият туғилганда ўзгартириш киритиш.

Бюджетдан ташқари барча тушумларнинг хили ва ҳажмини янада кўпайтириш бўйича таклифлар киритиш ва тадбиқ этиш.

Бўлим томонидан амалга оширилаётган ишлар ва келгусида амалга оширилиши белгиланган истиқболли режалар тўғрисида

Бўлим томонидан университет барча маблағларининг тежамли ва белгиланган мақсадларда ишлатилишининг назорати олиб борилмоқда.

Жумладан, бюджетдан ажратиладиган маблағлар, тўлов-контракт маблағлари ҳамда бюджетдан ташқари топиладиган махсус маблағлар бўйича йиллик сметалар ўз вақтида ҳар бир харажат моддалари бўйича аниқ, тўғри ва асосланган ҳисоб-китоблар билан тайёрланиб, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида тасдиқдан ўтқазиб келинмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасдиқлаган намунавий штатлар жадвали ва нормативларига қатъий риоя қилган ҳолда университет штатлар жадвали тайёрланиб,  лавозимлар ойлик маошлари белгиланиб, тайёр бўлган штат жадвалини ректор тасдиғидан ўтказилиб, вазирликка тасдиқлаш учун тақдим этиб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари асосида, университет ректорининг буйруқларига асосан раҳбарлар ва профессор-ўқитувчиларнинг базавий лавозим маошлари ҳамда бошқа ходимларнинг иш ҳақлари қайта ҳисоб-китоб қилиниб, қўшимча талаб этиладиган маблағлар билан ўз вақтида таъминланилиши бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

Штат жадвали бўйича маъмурият, хизмат кўрсатувчи соҳа ходимлари ва профессор-ўқитувчиларни ишга қабул қилиниши ва ишдан бўшатилиши бўйича алоҳида рўйхат олиб бориш орқали штатлар сони назорат қилиб борилмоқда. Шунингдек, бюджетдан ташқари барча тушумларнинг тури ва ҳажмини янада кўпайтириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Келгусида бюджетдан ташқари барча тушумларнинг тури ва ҳажмини янада кўпайтириш борасида амалга оширилиши режалаштирилаётган фаолият турлари ва таклифлар:

таълим хизмати ва сервис соҳасини ривожлантириш учун университетда сартарошхона, гўзаллик салони, тикувчилик, поябзал таъмирлаш каби маиший хизмат  турларини ҳамда маиший техника ва теле-радиоаппаратураларни тузатиш ва бошқалар бўйича қисқа муддатли курсларни, спорт тўгаракларини ташкил қилиш ва мавжуд фаолият турларини янада ривожлантириш.

талабаларни арзон иссиқ овқат  ва буфет маҳсулотлари билан таминлаш  мақсадида умумий овқатланиш тармоқлари фаолиятини янги тартибда ташкил этиш ҳамда талабалар ошхоналарида овқатлар таннархини арзонлаштириш учун қишлоқ хўжалик ва чорвачилик маҳсулотларини етиштиришни ташкил қилиш.

келгусида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш самарадорлигини  ошириш учун қўшимча пуллик таълим хизматлари кўрсатишдан олинган даромадларни университет фаолиятига қайта инвестициялаш, шу жумладан  ходимлар иш ҳақи даромадларини ошириш, қўшимча таълим дастурларини танлов асосида молиялаштириш механизмини ривожлантириш.