Психология кафедраси

31 Январь, 2021

Кафедра мудири:

Файзиева Мавлуда Худаяровна

Телефон: (+99891) 451-07-83

Электрон манзил: mfayziyeva69@umail.uz

Кафедра тарихи

Қарши Давлат Университети Психология кафедраси 1985-йилдан эътиборан Педагогика-психология кафедраси таркибидан ажралиб чиққан ҳолда алоҳида фаолият кўрсатиб келмоқда. Психология кафедрасини 1985-1990 йиллар дотс.Г.Мазетова, 1991-1993 йиллар дотс. А.Жабборов, 1994-1998 йиллар дотс. Н.Боймуродов, 1999-2015 йил профессор Азим Жабборов, 2015-йилдан 2016-йилгача дотс, Х.Каримов 2016-йилдан 2018-йилгача фалсафа фанлари номзоди, доцент Ш. Тоғаев 2018-йилдан хозирги вактгача дотс.М.Файзиева бошқариб келмоқда

Психология кафедрасида 1993-1994 ўқув йилидан бошлаб “5310200- Психология  таълим йўналишида 2015-йилдан бошлаб “5210200”Психология фаолият турлари йўналиши бўйича  олий маълумотли ва таянч мутахассислик дипломини олиш учун бакалаврлар тайёрланмоқда. Ушбу мутахассислик  Қашқадарё вилоятидаги 1200 дан ортиқ ўрта мактаблар  ва 130 дан ортиқ ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими муассасаларини психолог кадрлар билан таъминлаб келмоқда. Психология кафедрасида 21 нафар профессор - ўқитувчилар фаолият кўрсатади. Шундан 1та фан доктори, профессор; 6 та фан номзоди доцент; 3 та катта ўқитувчи; 11 та ўқитувчи фаолият кўрсатади.

Кафедрада  “5210200- Психология” йўналишида қуйидаги фанлар ўқитилади:

1. Умумий психология 

2. Этнопсихология ва дин психологияси 

3. Экспериментал психология ва практикум 

4. Психология тарихи 

5. Психологик феноменлар ва услубиёти 

6. Ижтимоий реаблитасия 

7. Консультатив психология ва психокоррекция 

8. Умумий психодиогностика 

9. Сосиал психология 

10. Онтогениз психологияси 

11. Педагогик психология ва психологияни ўқитиш методикаси 

12. Тиббиёт психологияси ва психотерапия 

13. Меҳнат ва муҳандислик психологияси 

14. Сосиал психологик тренинг 

15. Психологик хизмат 

16. Ҳуқуқ психологияси 

17. Дифференциал психология 

18. Психология мутахассислигига кириш 

19. Маънавият психологияси 

20. Оила психологияси  

Кафедрада ўқитиладиган барча фанлардан замонавий таълим теҳнологиялари ва ахборот теҳнологияларига асосланган электрон ўқув услубий мажмуалар яратилган. Кафедра қошида битта замонавий ахборот-коммуникасия воситалари билан жиҳозланган маърузалар зали мавжуд. Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан 30 дан ортиқ маъруза машғулотлари мазкур маърузалар залида олиб борилади.

Кейинги 5 йилда кафедрада 5 та номзодлик диссертасияси (Phd)тайёрланиб иэйлфй 2 киши муваффақиятли химоя қилди (Б.Жўраев, Г.Сатторова) кафедра аъзоларидан 2 киши (Ш.Бекова ва И.Жабборовлар) илмий ходим-изланувчи сифатида психология фанлари бўйича фалсафа доктори(Phd) докторлик диссертацияларини тайёрлаб келмоқдалар.. Бунданташқари  кафедра профессор ўқитувчилари томонидан кенг миқиёсда илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, профессор А.Жабборов 4 та, дотс. М.Файзиева 3 та, дотс. Л.Бекназарова 3 та, Б.Жўраев 3 та, фан номзоди М.Мақсадова 2та манаграфия ва рисола нашр эттиришган.

Кафедрада “Ёш психолог” тўгараги мавжуд бўлиб, И-ИВ курс талабалари жалб этилган ҳамда тўгаракнинг  илмий-тадқиқот йўналиши Психологиянинг долзарб мавзуларида баҳс юритади.

Кафедранинг халқаро алоқалар борасида амалга оширадиган ишлари хам диққатга сазовордир. Кафедра айни вақтда Россиянинг Прежевальск Федерал университети, Туркиянинг Нежмеддин Эрбакан номли Университети, Антальянинг Акдениз университетлари билан хамкорлик шартномаларини имзолаганлар. Кафедра аъзоларидан 3 нафари (М.Файзиева, Л.Бекназарова,Б.Жўраевлар) бу йил Туркияда илмий сафарда бўлиб у ердаги нуфузли олий ўқув юртлари билан ўзаро тажриба алмашиниб , у ерда ўтказилган халқаро симпозиумда иштирок этиб сертификатларни қўлга киритиб қайтдилар.