Жисмоний тарбия ва спорт кафедраси

21 Апрель, 2021

Кафедра мудири: педагогика фанлари номзоди

Султонов Шукур Умрпўлатович

Телефон: (+99891) 222-82-74

Elektron manzili:  shsultonov1@umail.uz

KAFEDRA XAQIDA

Жисмоний тарбия ва спорт кафедраси 1971-йил ташкил топган.

Кафедрага бугунги кунга қадар доцент И.Р.Вардиашвили, доцент С.Б.Расулов, катта ўқитувчилар Ф.Г.Қаххоров, Ф.Р.Эшпўлатов, С.Б.Салайдиновлар раҳбарлик қилган. Айни вақтда п.ф.н. Ш.У.Султонов кафедра мудири лавозимида иш олиб бормоқда.

Жисмоний жисмоний тарбия ва спорт кафедрасида 17 нафар профессор - ўқитувчи шундан, 1 нафар фан номзоди, 8 нафар катта ўқитувчи ва 8 нафар ўқитувчилар фаолият олиб бормоқда. Кафедра профессор-ўқитувчиларининг ўртача ёши – 45 ёшни ташкил этади, илмий салоҳият 5,8 %.

Бугунги кунда кафедра профессор-ўқитувчиларидан п.ф.н. Ш.У.Султонов, катта ўқитувчилар Ф.Қаҳҳоров, Б.Салайдинов, Б.Бегалиев, А.Умаров, А.Ҳазратқуловлар талабаларга сабоқ бериш билан бирга уларнинг илмий тадқиқот ишларига раҳбарлик қилиб келмоқдалар.

Қарши давлат университетида қуйидаги спорт турлари бўйича мураббийлик фаолияттини олиб бораётган кафедра аъзолари:

Енгил атлетика (йигитлар)                                              Худойбердиев Б

Енгил атлетика (қизлар)                                                Ёмғуров Ғ

Гимнастика                                                                Эшматов Ғ

Миллий кураш (қизлар)                                                   Умаров А

Миллий кураш (қизлар)                                                   Рахмонова Г

Футбол                                                                         Қаххоров Ф

Волейбол (йигитлар)                                                       Жабборов А

Гандбол                                                                     Салайдинов Б

Жисмоний тарбия ва спорт кафедрасига қарашли икки қаватли ўқув биносида 20та аудитория, маънавият хонаси, кутубхона мавжуд.

Шунингдек кафедрага тегишли 1 та ёпиқ спорт ўйинлари мажмуаси, 1 та ёпиқ гимнастика ва якка кураш спорт турлари мажмуаси,стадион, очиқ гимнастика майдончаси, 1 та очиқ баскетбол майдони, 1 теннис корти мавжуд.

Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан 2019-йил “Кураш турлари ва уни ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма, “Эрталабки гимнастика”, “Акробатик машқлар орқали мувозанатни сақлаш қобилиятин шакллантириш” номли ўқув-услубий қўлланма, кўплаб илмий мақолалар хориж, республика, вилоят миқёсидаги илмий ва илмий-оммабоп журналларда, конференция тўпламларида чоп этилди.

Кафедра Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия университети, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, БухДУ, СамДУ, ТерДУ, Қарши мухандислик иқтисодиёт институти, ТАТУ Қарши филиали, каби олий таълим муассасалари билан, шунингдек Қашқадарё вилояти спорт бошқармаси ҳамда Қашқадарё вилоят ўқитувчиларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти билан ҳамкорлик қилади.

Ўқув жараёнини ташкил этиш ва ўтказишга доир амалий ёрдам бериш мақсадида Қарши давлат университети қошидаги Академик лицей, Қарши ихтисослаштирилган олимпия заҳиралари мактаб интернати билан ҳамкорлик шартномалари тузилган. Мазкур таълим муассасаларида кафедра филиаллари ташкил этилган. Филиалга кафедранинг малакали ўқитувчилари жалб қилинган.

Жисмоний тарбия ва спорт кафедраси:

2017-йил “Жисмоний маданият, спорт машқи ва адаптив жисмоний маданиятнинг долзарб муаммолари ҳамда истиқболлари” мавзусида республика илмий-амалий анжумани;

2018-йилда “Жисмоний тарбия ва спортда фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологиялардан фойдаланиш” мавзусида республика ва вазирлик миқёсидаги илмий-амалий конференцияси;

2019-йил “Жисмоний тарбия ва спорт муаммолари” мавзусида халқаро илмий-амалий анжумани ўтказди.

Кафедра аъзолари республика ва халқаро миқёсда ўтказилган илмий-амалий анжуманларда илмий мақолалари билан қатнашиб келишмоқда.

2017-2018-2019 й.й. кафедра аъзолари ташаббуси билан фахрий спорт устаси С.Расулов хотирасига бағишлаб анъанавий Кураш бўйича мусобоқа республика спорт мусобоқаси ўтказилиб келинмоқда. 2019 йил бу мусобоқа халқаро миқиёсида ўтказилди.

Бакалавр бўйича кафедрада ўқитиладиган фанлар:

-Жисмоний маданият назарияси ва методикаси;

-Гимнастика ва уни ўқитиш методикаси;

-Енгил атлетика ва уни ўқитиш методикаси;

-Спорт ва ҳаракатли ўйинларни ўқитиш методикаси;

-Кураш турлари ва уни ўқитиш методикаси;

-Сузиш ва уни ўқитиш методикаси;

-Спорт маҳоратини ошириш;

-Спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказиш ва ҳакамлик қилиш.

Танлов фан:

-Спорт иншоотлари;

-Туризм;

-Спорт байрамларини ташкил қилиш ва ўтказиш;

-Оммавий спорт соғломлаштириш тадбирларини ташкил этиш.

Жисмоний тарбия ва спорт кафедраси профессор-ўқитувчилари таркиби:

1. Султонов Шукурулло Умирпулатович                     п.ф.н

2.Қаҳҳоров Фурқат Годоевич                                катта ўқитувчи

3.Салайдинов Ботир Мейлиевич                                  катта ўқитувчи

4. Умаров Абдусаит Тоғаймуродович                     катта ўқитувчи

5. Ҳазратқулов Асқар Каримович                              катта ўқитувчи

6. Бегалиев Бахтиёр Атавуллаевич                         катта ўқитувчи

7. Шодиқулов Сирожиддин Махмадқулович                 катта ўқитувчи

8. Рузиев Шерзод Махмадалиевич                       катта ўқитувчи

9. Жабборов Акбар Тухлиевич                                   катта ўқитувчи

10. Очилов Руфат Қўқонович                                  ўқитувчи

11. Эшматов Ғайрат Эгамбердиевич                    ўқитувчи

12. Ёмғуров Ғоффор Бобошарипович                     ўқитувчи

13. Сафаров Анвар Сафарович                                     ўқитувчи

14. Каримов Бекзод Бойқобилович                            ўқитувчи

15.Худойбердиев Бахтияр Рахматуллаевич            ўқитувчи

16. Рахмонова Гулруҳ Улашовна                             ўқитувчи

17.Махмаризаев Хуршид Отақулович                      ўқитувчи

стадион, очиқ гимнастика майдончаси, 1 та очиқ баскетбол майдони, 1 теннис корти мавжуд.

Кафедра манзили: Қарши шаҳри Кўчабоғ, 17-уй