Алгебра ва геометрия кафедраси

20 July, 2022

Кафедра мудири: физика – математика фанлари доктори

Имомов Аъзам Абдурахимович

Телефон: (+99891) 257-04-44

Электрон манзили: imomov_azam@mail.ru,

Кафедра тарихи

“Математик анализ” кафедраси 1982-йилда ташкил этилиб, унда ф.-м.ф.н. Э.Эшдавлатов мудирлик вазифасини бажара бошлади.

1988-йилда 1992-йилгача “Математик анализ” кафедрасида доцент Н.Дилмуродов мудирлик қилган. 1992-йилда ушбу кафедра мудирлиги лавозимида доцент Ж.Тошев ишлаган. Шу йили кафедра учга бўлиниб, “Математик анализ”, “Алгебра ва геометрия” ҳамда “Дифференциал тенгламалар” кафедралари ташкил этилган. “Математик анализ” кафедрасига доцент Ж.Тошев, “Алгебра ва геометрия” кафедрасига доцент С.Узоқов, “Дифференциал тенгламалар” кафедрасига доцент Ж.Оромов мудирлик қилган.

1995-йилда “Математик анализ” ва “Дифференциал тенгламалар” кафедралари бирлаштирилиб, “Математик анализ” кафедраси деб номланди. Бу кафедрага 1998 йилгача доцент Ж.Тошев мудирлик қилди.

1998-йилдан 2001-йилгача “Математик анализ” кафедрасига доцент Ж.Оромов мудирлик қилди. 2001-йил кафедра мудири лавозимига доцент Э.Эшдавлатов тайинланди.

2005-йилда “Математик анализ” ва “Алгебра ва геометрия” кафедралар бирлаштирилди ва “Математик анализ ва алгебра” кафедраси ташкил этилган. Кафедрага доцент Н.Шарипов мудирлик қила бошлаган.

2010–2014 йилларда “Математик анализ ва алгебра” кафедраси мудири лавозимга ф.-м.ф.н. А.Имомов фаолият кўрсатган. Ўша даврда кафедрада Россия, Украина, Германия, Венгрия, АҚШ, Буюк Британия, Австралия, Испания ва Малайзия давлатлари университет ва илмий марказлари билан илмий ва таълим соҳасида мунтазам алоқалар давом этган. Бу ҳамкорликлар доирасида кафедра аъзолари Венгрия, Россия, Украина, Буюк Британия давлатларида қисқа муддатли сафарларда бўлишган.

Кафедрамиз илмий ҳамкорликлардан ташқари Европа Иттифоқининг ТЕМПУС дастури доирасида ҳам муайян натижаларга эришган. Хусусан, 2011–2013 йилларда А.Имомов Буюк Британия, Литва, Греция ва Ўзбекистон университетлари ҳамкорлигидаги “Enhancement of Quality Assurance System through" профессионал девелопмент оф аcадемиc леадерс” лойиҳасининг Қарши ДУ бўйича координатори бўлган. Кафедра ташаббуси билан 2013-йилда университетда “Таълим сифатини таъминлаш маркази” ташкил этилган.

2014-йил “Математик анализ ва алгебра” ва “Умумий математика” кафедралари бирлаштирилди ва “Математика” кафедраси ташкил этилди. 2014-йил сентябридан 2018-йил 1-ноябргача ушбу кафедрада мудир лавозимида ф-м.ф.н. Э. Алиқулов ишлади.

2018-йил 1-ноябрдан “Математика” кафедраси негизида “Математик анализ ва дифференциал тенгламалар” кафедраси ҳамда “Алгебра ва геометрия” кафедралари ташкил этилди.

2018-йил 1-ноябрдан “Алгебра ва геометрия” кафедраси мудири вазифасини ф-м.ф.д. А. Имомов бажариб келмоқда.

Кафедра қошида “Математика ва уни ўқитишнинг долзарб муаммолари” номли илмий семинар фаолият кўрсатади.

Кафедрада ўқитиладиган фанлар

Бакалавриат

Алгебра ва сонлар назарияси

Аналитик геометрия

Чизиқли алгебра

Чизиқли алгебра ва аналитик геометрия

Элементар математикадан практикум

Тўпламлар назариясига кириш

Дискрет математика

Алгебра

Эҳтимолликлар назариясининг вам математик статистика

Эҳтимолликлар назариясининг замонавий масалалари

Комбинаторика элементлари

Дифференциал геометрия ва топология

Математик статистика

Математика ва информатика ўқитиш усуллари

Алгебранинг танланган боблари

Геометриянинг танланган боблари

Математика

Кафедра профессор-ўқитувчилари

Имомов Аъзам Абдурахимович

Абулов Мумин Орзиқулович

Абдурахмонов Абдимумин

Шодиев Саъдулла Юсупович

Абдирахмонова Раъно Эшқобиловна

Турсунов Байрамали Акбарович

Оқбоева Нилуфар Ўроқовна

Тўхтаев Эркин Эгамбердиевич

Жўраева Мухайё Неъматиллаевна

Мейлиев Аброр Хужаназарович

Темиров Шерали Уралович

Хуррамов Ойбек Шермаматович

Кафедрада қуйидаги илмий йўналишлар бўйича илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда:

Марков тасодифий тармоқланувчи жараёнлар назарияси ва уларнинг тадбиқлари. А.А.Имомов, Э.Э.Тўхтаев, А.Мейлиев илмий тадқиқот иши олиб бормоқда.

Докторант Тўхтаев Эркин Эгамбердиевич, илмий раҳбар А.Имомов билан биргаликда “Асимптотическая структура ветвящихся временем и неизвестной дисперсией мавзусида диссертация иши олиб бормоқда.

Эгрилиги номанфий кўпхилликларда риман субмерсиялари геометрияси.Б.А.Турсунов илмий тадқиқот ишини олиб бормоқда. 

Ўқув ишлари

Бакалавриатура

Кафедра аъзолари 60540100 – Математика таълим йўналиши барча курсларида алгебра, геометрия ва эҳтимолликлар назарияси ихтисослик фанларидан, ҳамда бошқа таълим йўналишларида ҳамда сиртқи таълим йўналишларида математикага оид фанлардан дарс олиб боради.

70540101 - Математика (йўналишлар бўйича) Эхтимоллар назарияси ва математик статистика мутахассислиги бўйича магистратура талабарига ўқитиладиган фанлар:

Тасодифий миқдорлар йиғиндилари назарияси

Тасодифий миқдорлар учун лимит теоремалар

Статистик баҳоларнинг асимптотик хоссалари

Регуляр ўзгарувчили функциялар ва уларнинг тадбиқлари

Тармоқланувчи тасодифий жараёнлар

Статистик маълумотлар таҳлили

Илмий йўналишлар:

Марков тасодифий тармоқланувчи жараёнлар назарияси ва уларнинг тадбиқлари.

Регуляр ўзгарувчи функциялар назариясининг эҳтимоллар назарияси масалаларига тадбиқлари.

Эгрилиги номанфий кўпхилликларда риман субмерсиялари геометрияси. 

Семинар ва тўгараклар

Магистрлар ва талабалар учун “Замонавий математика масалалари” математика тўгараги ташкил этилган бўлиб, тўгарак ҳафтанинг уч кунида фаолият юритади: 

1) Сешанба, соат 13-00 дан 14-30 гача “Замонавий геометрия ва топологияни ўрганимиз” номи остида 118-аудиторияда Б.А.Турсунов раҳбарлигида олиб борилади; 

2) Чоршанба, соат 15-00 дан 16-00 гача “Замонавий алгебрани ўрганамиз” номи остида 102-аудиторияда С. Шодиев, Ш.Темиров раҳбарлигида олиб борилади; 

3) Шанба, соат 14-00 дан 15-30 гача “Эҳтимолликлар назариясининг долзарб муаммолари” номи остида 102-аудиторияда ф.-м.ф.н. А.А.Имомов, А.Мейлиев раҳбарлигида олиб борилади.

Илмий ҳамкорлик

Кафедра Томск Давлат университети, Тбилиси Давлат университети, Тарас Шевченко номидаги Киев Миллий университети, Озарбайжон Миллий фанлар академияси бошқарув тизимлари институте, Сибир Федерал университети, Новосибирск Давлат университети, Қозон Федерал университетлари, Республикамиздаги ФА Математика институт ва етакчи ОТМларининг кафедралари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган.

Кафедра манзили: 180103, Қарши шаҳри, Кўчабоғ 17 уй.