Мактабгача таълим кафедраси

15 July, 2022

Кафедра мудири: педагогика фанлари номзоди, доцент

Орипова Нодима Халиловна

Телефон: (+99890) 288-60-73

Электрон манзил: oripova73@mail.ru

Кафедра тарихи

“Мактабгача таълим” кафедраси 1991 йилда Қарши Давлат педагогика институтида “Мактабгача тарбия” номи билан ташкил топган. 1993 йилда кафедра номи “Мактабгача тарбия педагогикаси ва методикаси” номи билан юритила бошланган. 2010 йилда кафедра “Ижтимой педагогика- психология ва мактабгача таълим” кафедраси номи билан ўзгарган.

Мазкур кафедрага проф. Т. Ғаффорова, проф. А.Чориев, дотс. Х.Каримов, проф. Р.Шодиевлар мудирлик қилган. 2014-йил 1-апрелдан университет кафедраларининг оптималлашганлиги сабабли ушбу кафедра “Бошланғич таълим” кафедраси таркибига қўшилган ва ”Мактабгача ва бошланғич таълим методикаси” кафедраси деб номлана бошланди.

2014-2018 йилларгача кафедрага педагогика фанлари доктори, проф. Р. Шодиев раҳбарлик қилди. Унинг раҳбарлиги даврида кафедрага иш фаолияти янада ўсиб борди. Кафедра ўқитувчилари унинг мудирлиги даврида ўқув, илмий, услубий, ташкилий жиҳатдан ишларни самарали олиб борди. У раҳбарлик қилаётган йилларда кафедрада 5А111801 - Таълим-тарбия назарияси ва методикаси (Мактабгача таълим) магистратура ҳамда 13.00.01 – Педагогика тарихи ва назарияси. Таълимда менежмент ҳамда 13.00.08- Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси бўйича таянч докторантура (PhD) ҳамда докторантура (DSc) фаолияти йўлга қўйилди.

2018 йил октябрь ойида Қарши давлат университети структурасига ўзгартириш киритилганлиги боис “Мактабгача ва бошланғич таълим методикаси” кафедраси таркибидан “Мактабгача таълим” кафедраси ажралиб чиқди. Ҳозирги кунда кафедрага педагогика фанлари номзоди (2008 йил 18 декабрда номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган) доцент мудирлик қилмоқда.

Кафедрада тайёрланаётган таълим йўналишлари ва мутахассисликлар

Кафедрада 5111800 – Мактабгача таълим йўналиши бўйича (кундузги ва сиртқи) бакалаврлар ва 5А111801 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (мактабгача таълим) мутахассисликлари бўйича магистрантлар тайёрланади. 

Кафедрада фаолият юритадиган профессор-ўқитувчилар ҳақида маълумот

Профессор ўқитувчиларнинг фамилияси исми, отасининг исми

Туғилган йили

Лавозими

1

Орипова Нодима Халиловна

1973

Кафедра мудири, доцент

2

Кенжаева Дилдора Тиркашевна

1973

п.ф.н., катта ўқитувчи

3

Хўжақулов Акбар

1982

PhD., катта ўқитувчи

4

Муҳаммадиева Манзура

1980

PhD., катта ўқитувчи

5

Ашурова Тўлғаной

1974

катта ўқитувчи

6

Тиловова Наргиза

1970

Ўқитувчи

7

Ботирова Латофат

1974

Ўқитувчи

8

Бўриева Нилуфар

1975

Ўқитувчи

9

Мирзаева Манзура

1973

Ўқитувчи

10

Рашидова Раъно

1974

Ўқитувчи

11

Ражабова Муҳайё

1975

Ўқитувчи

12

Пармонова Лайло

1991

Ўқитувчи

13

Келдиярова Вазира

1992

Ўқитувчи

14

Алимардонова Моҳичеҳра

1991

Ўқитувчи

Кафедрада ўқитиладиган фанлар

Бакалавриат:

  • Бакалавриат:
  • Мактабгача педагогика
  • Болаларни саҳналаштириш ва ижодий фаолиятга ўргатиш
  • Халқ педагогикаси
  • Болалар нутқини ўстириш
  • Математик тасаввурларни шакллантириш
  • Болалар жисмоний тарбияси
  • Табиат билан таништириш
  • Тасвирий фаолиятга ўргатиш
  • Педагогик илмий тадқиқотлар методикаси
  • Умумий педагогика
  • Хорижда таълим тизими
  • Мактабгача талимни ўқитиш технологиялари ва лойиҳалаштириш

Магистратура:

  • Педагогик касбий компетентлик ва креативлик
  • Мутахассислик фанларини ўқитиш методикаси
  • Мактабгача талимни бошқаришнинг илмий асослари
  • Педагогик акмеология
  • Педагогик конфликтология 

1. Кафедранинг илмий салоҳияти.

Кафедрада жами 14 нафар профессор-ўқитувчилар (1 нафар фан номзоди, доцент, 3 нафар фан номзоди, катта ўқитувчи, 1 нафар катта ўқитувчи, 9 нафар ўқитувчилар) фаолият олиб боришмоқда.

2. Кафедранинг халқаро ва республика ОТМ ва ИТМ лар билан ҳамкорлиги.

Кафедра Жанубий Кореянинг КОИCА ташкилоти, Россиянинг Белгород давлат миллий тадқиқот университети, Қори Ниёзий номидаги педагогика фанлари илмий тадқиқот институти, Низомий номидаги ТДПУ, Бухоро ДУ, Урганч ДУ, Наманган ДУ, Самарқанд ДУлар билан илмий алоқалар ўрнатган.

2019 йилдан 2020 йил март ойигача жорий йилда КОИCА ташкилотидан бир нафар илмий даражали профессор-ўқитувчи Ли Ёнгил кафедра валантёри сифатида фаолият олиб бормоқда. Шунингдек, 2020 йилда Россиянинг Белгород давлат миллий тадқиқот университети доценти Ивашенко Елена мактабгача таълим йўналишида “Умумий педагогика” фанидан 18 соатлик маъруза, амалий, семинар машғулотини ташкил этди.

3. Кафедрада илмий ишларнинг бориши.

Кейинги йилларда кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан бир қатор дарслик ва қўлланмалар нашр этилди. Жумладан кафедра мудири Н.Орипова “Педагогик касбий компетентлик ва креативлик” номли дарликгини, кафедра ўқитувчилари Т. Ашурова “Тасвирий фаолиятга ўргатиш”, М.Алимардонова “Математик тасаввурларни шакллантириш назарияси ва техналогияси” ва В.Келдиярова “Болаларни саҳналаштириш ва ижодий фаолиятга ўргатиш” номли ўқув қўлланмаларини, шунингдек Р.Рашидова, М.Ражабова ҳаммуалифликда “Мактабгача ёшдаги болаларда миллий туйғуларни шакллантиришнинг педагогик асослари” номли, Н.Буриева ва С.Ашировалар ҳаммуалифликда “Мактабгача ёшдаги болалар дунёқарашини шакллантиришнинг замонавий усуллари”номли, Т.Тиловова “Ҳаёт экологияси” монграфияларни нашр эттирдилар.

Кафедра мустақил изланувчилари Алимардонова Моҳичеҳра “Таълимий ўйин фаолиятларида мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг когнитив кўникмаларини ривожлантириш” В.Келдиярова “Мактабгача ёшдаги болаларнинг образли тафаккурини шакллантириш технологияси” мавзулари бўйича тадқиқотлар олиб боришмоқда. Шунингдек, кафедра стажёр тадқиқотчиси Ашурова Тулғаной “Мактабгача таълим ёшидаги болаларни предметлар олами билан таништириш методикаси”, Пармонова Лайло “Тарбияланувчиларнинг ҳиссий билиш ва моторикасини ривожлантириш асосида мактабга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш” мавзусида илмий иш олиб бормоқда.

Шунингдек кейинги йилларда кафедра ўқитувчилари томонидан 10 дан ортиқ дастурий маҳсулот ва мобиль иловалар яратилди.

Кафедра професоор ўқитувчилари томонидан Сcопус баъзасидаги “Жоурнал оф Cритиcал Ревиэwс” (Ҳиндистон), “Жоурнал оф Адванcэд Ресеарч ин Дйнамиcал анд Cонтрол Сйстемс” (АҚШ) журналларида 7 та илмий мақолалар чоп этилди.

Шу билан бирга профессор-ўқитувчилар илмий изланишлари юзасидан 60 та ОАК эътироф этган халқаро журналларда ва 36 та Республика маҳаллий журналларида (ОАК) мақолалар чоп эттирилди.

Халқаро конференцияларда эса 30 та тезис чоп қилинган бўлса, Республика илмий-амалий журналларида 60 дан ортиқ тезислар эълон қилинган.

4. Кафедрада иқтидорли талабалар билан ишлаш.

Кафедрада иқтидорли талабалар билан тизимли ишлар йўлга қўйилган бўлиб, иқтидорли талаба Расулова Ҳулкар 2021-2022 ўқув йилида “Ислом Каримов” номли давлат степендиясини қўлга киритди.

Кафедрада иқтидорли талабалар билан ишлаш тизимли йўлга қўйилган бўлиб бир қатор талабаларимиз халқаро танловларда иштирок этиб нуфузли ўринларни қўлга киритдилар. Хусусан, 2021 йил 22-26 март кунлари Россия Федерациясининг Нижневартовск давлат университетида “ВЕСЕННИЙ ЭКСПРОМТ 2022” номли Халқаро конкурс-фестивалда Мактабгача таълим йўналишининг иқтидорли талабалари Аҳадова Покиза ва Темирова Мадиналар жамоавий тарзда иштирок этиб “Хореография-миллий рақс” номинацияси бўйича 1-олий ўринни, Ражибаева Севара ва Сидова Эъзозалар шу номинацияда 1-ўринни ва Тоштурдиева Қутлуғнигор 3-ўринни эгаллашди.

Кафедра проф-ўқитувчилари ҳамда иқтидорли талабалар 2021-2022 ўқув йили давомида бир қатор халқаро ва республика миқёсидаги илмий-амалий конференцияларда ўз илмий мақолалари ва тезислари билан иштирок этиб келмоқда. Кафедра мудири дотс.Н.Орипова, п.ф.н.Д.Кенжаева, М.Мухаммадиевалар рахбарлигида иқтидорли талабалар С.Нематова, Х.Расулова, М.Омонова, М.Жабборова, Г.Дўланова, Ф.Каримқулова ўз тезислари билан илмий амалий конференцияларда иштирок этишди.

5. Олий таълим, фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги ўзаро инновацион ҳамкорлик борасида олиб борилаётган ишлар.

Кафедра фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги ўзаро инновацион ҳамкорликни амалга ошириш учун Косон педагогика коллежи, вилоят мактабгача таълим бошқармаси, Қарши шаҳар бўлими ва Қарши шаҳридаги 17, 25, 30 каби бир қатор мактабгача таълим ташкилотлари билан шартномалар имзолаган. Шу билан бирга, кафедрада ўқитадиган фанлар вилоят мактабгача таълим муассасаларидаги мактабгача таълим жараёни билан узвий ҳолда олиб борилмоқда. Йўналиш талабалари олий таълим жараёнида эгаллаётган билимларини мактабгача таълим ташкилотларидаги малакавий амалиётлар давомида, курс ишлари, мустақил таълим топшириқлари, битирув малакавий ишларини бажаришда фойдаланиб келмоқдалар. Шунингдек, талабаларнинг амалий машғулотлар жараёнида тайёрлаган кўргазмали материллари мактабгача таълим ташкилотларида методик жиҳоз сифатида фойдаланиб келинмоқда.

6. Тадбиркорлик ишлари

Кафедрада тадбиркорлик ва бюджетдан ташқари маблағ топиш борасида ҳам самарали ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, кафедра ташаббуси билан вилоятдаги оилавий ва давлат шерикчилик асосида ташкил этилган МТТ раҳбар-ҳодимлари ва тарбиячилари учун 1 ойлик пулли ўқув курси ташкил этилди. Бу ташаббус вилоят мактабгача таълим бошқармаси томонидан қўллаб-қувватланди.Тингловчиларга курсни тамомлаганлик ҳақидаги сертификатлар тақдим этиб борилмоқда