Қўшма таълим дастурлари

29 сентябрь 2023

Қарши давлат университети Россия Федерациясининг Нижегород давлат лингвистика университети, Москва давлат лингвистика университети, Приволжск тиббиёт тадқиқот университети билан халқаро ҳамкорлик асосида қўшма таълим дастурларини йўлга қўйди.

Эндиликда сиз ҳам Қарши давлат университетида ҳам Россия давлати олий таълим муассасаларида таълим олиб, бирйўла иккита университетнинг қўшма дипломига эга бўласиз! 

Бу олий маълумот олиш истагида бўлган ёшлар учун ажойиб имкониятлар демакдир! 2023/2024 ўқув йилида қуйидаги бакалавриат таълим йўналишларига қўшма таълим дастурлари асосида қабул эълон қилинади!

Нижегород давлат лингвистика университети

lunn.ru

  1. Филология ва тилларни ўқитиш (рус тили);

Қарши давлат университетида 3 йил, Нижегород давлат лингвистика университетида 1 йил таҳсил олинади.

Москва давлат лингвистика университети: бакалавр таълим йўналиши

linguanet.ru

  1. Филология ва тилларни ўқитиш (инглиз тили)

Қарши давлат университетида 3 йил, Москва давлат лингвистика университетида 1 йил таҳсил олинади.

! БАКАЛАВРИАТ ЙЎНАЛИШЛАРИГА 25 СЕНТЯБРГАЧА ҲУЖЖАТЛАР ҚАБУЛ ҚИЛИНАДИ.

Приволжск тадқиқот тиббиёт университети: бакалавр таълим йўналиши

pimunn.ru

  1. Даволаш иши
  2. Педиатрия

Даволаш иши, Педиатрия таълим йўналишлари бўйича Қарши давлат университетида 3 йил, Приволжск тадқиқот тиббиёт университетида 3 йил таҳсил олинади.

! ТИББИЁТ ЙЎНАЛИШЛАРИГА ҲУЖЖАТЛАР 15 СЕНТЯБРГАЧА ҚАБУЛ ҚИЛИНАДИ.

Нижегород давлат лингвистика университетида ҳамда Қозон (Приволжск) Федерал университетида магистратура мутахассислиги бўйича қуйидаги йўналишларига қабул эълон қилинади:

lunn.ru

  1. Лингвистика (рус тили)
  2. Лингвистика (инглиз тили)

Қарши давлат университетида 1 йил, Нижегород давлат лингвистика университетида 1 йил таҳсил олинади.

! МАГИСТРАТУРА МУТАХАССИСЛИКЛАРИГА 15 СЕНТЯБРГАЧА ҲУЖЖАТЛАР ҚАБУЛ ҚИЛИНАДИ.

Ўқишга кириш учун қуйидаги ҳужжатлар qarshidu.uz сайти орқали электрон тарзда қабул қилинади:

  1. Ўқишга кириш формаси тўлдирилади (электрон рус ва ўзбек тилларида);
  2. Паспорт (нотариал тасдиқланган рус тили таржимаси);
  3. Ўрта ёки ўрта махсус таълимни тугатганлиги ҳақида тасдиқловчи ҳужжатнинг аттестат ёки диплом иловаси билан (магистратура учун бакалавр дипломи иловаси билан) нотариал тасдиқланган рус тилидаги таржимаси;
  4. Электрон расм (орқа фони оқ рангда)

Дарвоқе, абитуриентлар рус тилини билишлари муҳим ҳисобланади!

Шошилинг!

Таълим олиш имкониятини қўлдан чиқарманг!

Порлоқ келажак-билимли ёшлар қўлида!

Қўшимча маълумотлар қуйидаги телеграм каналида.