
ҚарДУ – Истанбулда учрашувлар ва янги ҳамкорликлар
Айни кунларда Истанбул шаҳрида ўтаётган “Times Higher Education Global Sustainable Development Congress” доирасида Қарши давлат университети учун муҳим аҳамиятга эга учрашувлар бўлиб ўтди. Кун давомида университет вакиллари Times Higher Эдуcатионънинг халқаро алоқалар бўйича бош ходими Фил Бейти, халқаро обуналар бўйича минтақавий директори Том Арнотт ҳамда Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Лачин Италмазова билан учрашувлар ўтказди. Учрашувларда Қарши давлат университетининг халқаро нуфузини ошириш, илмий-тадқиқот йўналишларини ривожлантириш, THE платформасидаги маълумотлар ва рейтинг кўрсаткичларини такомиллаштириш, шунингдек, барқарор ривожланиш ва минтақавий ҳамкорлик имкониятлари юзасидан фикр алмашилди. Учрашувлар якунида ҳамкорларга университет логотипи ва миллий қадриятлар акс этган эсдалик совғалар топширилди. Шу куни Қарши давлат университети Туркиянинг Анқара университети ва Бурдур М.А.Эрсой университети билан академик ҳамкорликка оид меморандумлар имзолади.