“Маърифат улашиб” лойиҳаси истеъдодли талабаларга қанот бағишламоқда

24 Октябрь 2025, 05:38
Университет янгиликлари

Айни кунларда юртимиз бўйлаб олий ва умумтаълим даргоҳлари ёшларини китоб мутолаасига жалб этиш, бадиий саводхонлик даражасини ошириш орқали уларни уларни ватанпарварлик ва юртимиз келажагига дахлдорлик руҳида тарбиялашга қаратилган “Маърифат улашиб” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Мазкур лойиҳа доирасида 20-октябр куни Қарши давлат университетига таниқли ижодкорлар — Сайёра Самандарова ва Муҳаммадали Ғаффоров ташриф буюрди. Ижодкорлар дастлаб Косон туманидаги 73-100-мактабларда бўлиб, “21-октябр – Ўзбек тили байрами куни” муносабати билан  ташкил этилган тадбирларда иштирок этишди, ўқувчиларни ўз ижод намуналари билан баҳраманд қилдилар. Шунингдек, мулоқотлар давомида меҳмонлар томонидан бугунги ижодий муҳит, китоб мутолааси хусусида қизиқарли маълумотлар улашилди. Университет фаоллар залида ташкил этилган ижодий учрашувда ёшларнинг замонавий билимларни эгаллаши, дунёқарашининг кенгайтиришда миллий маънавият ва мафкуранинг аҳамияти юқори эканлиги қайд этилди. Қизғин ва самимий суҳбат гўзал мушоираларга уланди. Таъкидлаш лозим, ўтказилган ижодий кеча ёшларга ўзгача руҳ, кайфият, илҳом бағишланганлиги билан аҳамиятли бўлди.