Москва давлат лингвистика университетида ўзбек тили мавзусида халқаро давра суҳбати

24 Октябрь 2025, 05:39
Университет янгиликлари

Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 36 йиллиги муносабати билан Москва давлат лингвистика университетида “Рақамлаштириш даврида ўзбек тилини ўқитиш: муаммолар ва истиқболлар” мавзусида халқаро давра суҳбати ўтказилди. Тадбир Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчихонаси, Москва давлат лингвистик университети ва Қарши давлат университети ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда Ўзбекистон ва Россиянинг етакчи тилшунос олимлари, профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар иштирок этдилар. Сўзга чиққанлар ўзбек тилининг халқаро миқёсдаги нуфузи, уни хорижда ўқитиш масалалари ва истиқболлари ҳақида фикр билдирдилар. Давра суҳбатида Қарши давлат университети ва Москва давлат лингвистика университети қўшма таълим дастури талабалари ҳам фаол қатнашиб, ўзбек шоирларининг шеърларини ўқидилар ва миллий маданиятимизни тарғиб қилдилар. Тадбир якунида иштирокчилар ўзбек тилини рақамли таълимда ривожлантириш ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидладилар.