ҚарДУ математиклари Писа университетидаги тренинг ҳафталигида иштирок этишди

24 Октябрь 2025, 05:41
Университет янгиликлари

Қарши давлат университетининг Алгебра ва геометрия кафедраси мудири А.Имомов ҳамда кафедра ўқитувчилари О.Рузибоева ва М.Ўралова Европа Иттифоқининг Erasmus+ KA-171 лойиҳаси доирасида ташкил этилган тренинг ҳафталигида иштирок этиб қайтишди. Италиянинг Писа университетида (Università di Pisa) ўтказилган учрашув ва музокараларда кафедра фаолиятига мос илмий йўналишларда ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.  Натижада, Писа университети математик олимлари билан қўшма илмий тадқиқотлар олиб бориш, шунингдек, Қарши давлат университетининг докторант ва магистрантлари учун илмий раҳбарлик қилиш бўйича дастлабки келишувларга эришилди. Бундан ташқари, лойиҳада иштирок этаётган Жазоир, Марокко ва Перу давлатларининг ҳамкор университетлари ҳам Қарши давлат университети билан таълим ва илмий соҳаларда ҳамкорлик ўрнатиш истагини билдиришди. Лойиҳа фаолияти 2026-йил июль ойигача давом этади.