“Қадринг баланд бўлсин, Она тилим!”

24 Октябрь 2025, 05:42
Университет янгиликлари

21-октябр куни мамлакатимизда Ўзбек тили байрами ва ўзбек тилига давлат мақоми берилганининг 36 йиллиги кенг нишонланмоқда. Шу муносабат билан Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат марказининг вилоят бўлими, вилоят маданият бошқармаси, Қарши давлат университети ва Абдулла Орипов номидаги ижод мактаби ҳамкорлигида “Қадринг баланд бўлсин, Она тилим!” шиори остида тантанали байрам тадбири ўтказилди. Тадбир аввалида иштирокчилар Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Орипов ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, буюк адиб хотирасини ёд этдилар. Сўнг улар Абдулла Орипов музейида шоир ҳаёти ва ижоди билан яқиндан танишдилар. Байрам тантаналари Қарши давлат университетида давом этди. Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари Зиёда Аминова вилоят ҳокими Муротжон Азимовнинг байрам табригини ўқиб эшиттирди. Тадбир давомида она тилимиз нуфузини юксалтириш, унинг софлиги ва бойлигини асраш йўлида фаолият юритиб келаётган бир гуруҳ зиёлилар ва фаолларга вилоят ҳокимлигининг “Фахрий ёрлиқ”лари, “Ташаккурнома”лари ҳамда эсдалик совғалари топширилди. Тантаналар университетнинг Оʻзбек тилшунослиги кафедраси томонидан оʻтказилаётган “Глобаллашув даврида тил ва таълим: назария ва амалиёт” мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуманнинг очилиш маросимига уланди.