Онлайн фирибгарлик: хавф-хатар ва унга қарши кураш йўллари муҳокама қилинди

24 Октябрь 2025, 05:45
Университет янгиликлари

Иқтисодиёт факультетида бугунги кунда кенг тарқалаётган онлайн фирибгарлик ҳолатлари ва уларнинг салбий оқибатларига бағишланган тадбир ўтказилди. Тадбирда Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлими ходими А.Убайдуллаев, университет ректори маслаҳатчиси А.Жўраев ҳамда профилактика инспектори М.Жаббаров иштирок этишди. Меҳмонлар сўнгги пайтларда учраётган фирибгарликнинг янги кўринишлари, уларни аниқлаш усуллари ва уларга қарши курашиш чоралари ҳақида батафсил маълумот беришди. Шунингдек, талабалар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, интернетдан фойдаланишда ҳушёрлик, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш ва киберхавфсизлик маданиятини шакллантириш зарурлиги таъкидланди.Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар ва онлайн хавфсизликни таъминлаш бўйича фойдали тавсиялар билан танишдилар.