Отатурк университети профессори ҚарДУда дарс машғулотлари ўтмоқда
Хорижий олий таълим муассасалари билан йўлга қўйилган самарали ҳамкорлик алоқалари натижасида 2025-йил 20-октябрдан бошлаб Туркиянинг Отатурк университети қошидаги Туркшунослик тадқиқотлари институти директори, филология фанлари доктори, профессор Ҳüсейин Байдемир Қарши давлат университети Филология факультети 2-курс талабаларига “Ўзбек адабиёти тарихи” фанидан машғулотлар ўтмоқда. Профессор Ҳüсейин Байдемир томонидан олиб борилаётган дарслар талабалар ҳамда факультет профессор-ўқитувчилари орасида катта қизиқиш уйғотмоқда. Машғулотлар жараёнида ўзбек адабиётининг бой тарихий мероси, мумтоз адабиёт намояндалари ижоди ва замонавий талқинлар таҳлил қилинмоқда. Шунингдек, учрашув давомида Қарши давлат университети ва Отатурк университети ўртасидаги илмий ҳамкорликни янада ривожлантириш, профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар алмашинувини йўлга қўйиш, ўзаро тажриба алмашиш ва қўшма илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Профессор Ҳüсейин Байдемир жорий йилнинг 25-октябрига қадар Филология факультети талабаларига дарс машғулотларини олиб боради.