“Келажакка қадам” дастури доирасида битирувчилар билан учрашувлар давом этмоқда

24 Октябрь 2025, 05:48
Университет янгиликлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 14-февралдаги ПҚ-61-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қарши давлат университетида “Келажакка қадам” дастури асосида битирувчи курс талабалари билан учрашувлар ўтказилмоқда. Дастур университет битирувчиларини иш билан таъминлаш, уларнинг касбий ривожланишини қўллаб-қувватлаш ва меҳнат бозорига мос малака ҳамда кўникмаларни шакллантиришга қаратилган. ҚарДУ Талабаларга хизмат кўрсатиш маркази ҳузуридаги “Келажакка қадам” маркази ташаббуси билан Қашқадарё вилояти Ўзмиллийбанк АЖ масъул ходимлари иштирокида ўтказилган навбатдаги учрашувларда битирувчиларга дастур имкониятлари, имтиёзли кредитлар, молиявий қўллаб-қувватлаш механизмлари ҳамда давлат-хусусий сектор ҳамкорлиги йўналишлари ҳақида батафсил маълумот берилди. Очиқ мулоқотлар давомида банк вакиллари талабаларни қизиқтирган саволларга жавоб бериб, дастурдан самарали фойдаланиш бўйича тавсиялар билан ўртоқлашдилар.