Пролига 5 апрелдан старт олади

25 Февраль 2026, 04:29
Университет янгиликлари

Янги мавсумдан бошлаб Пролигада 14 та клуб иштирок этади. Жамоалар 13 та уй ва 13 та сафар учрашувида майдонга тушиб, жами 26 та ўйин ўтказади. Мусобақани март ойидаги ФИФА кунларидан олдинроқ бошлаш имконияти ҳам кўриб чиқилган. Бироқ Наманган, Олмалиқ, Жиззах, Қарши, Каттақўрғон, Нукус ҳамда Ғазалкент шаҳарларидаги стадионларда таъмирлаш ва қурилиш ишлари давом этаётгани сабабли лига 5-апрелдан старт олиши режалаштирилган. Режага кўра, Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичига қадар Пролига жамоалари 7 тур учрашувларини ўтказади. Суперлига танаффусга чиққач эса яна 3 тур ўйинлари ташкил этилади. Мавсум тақвими билан қуйидаги ҳавола орқали танишиб олишингиз мумкин. Маълумот учун, жорий мавсумдан бошлаб Қарши давлат университетининг “Лочин” футбол клуби ҳам Пролига мусобақаларида иштирок этади.