Жасоратли сўз соҳиби

Жорий йилнинг 5 март куни 8-сонли талабалар турар жойида профессор, Беруний номидаги давлат мукофоти лауреати, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Мустақил Ўзбекистоннинг фахрий нишонларидан - "Буюк хизматлари учун", "Меҳнат шуҳрати", "Ўзбекистон Қаҳрамони"нинг соҳиби Озод Шарафиддинов таваллуди муносабати билан давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда Факультетлараро инглиз тили кафедраси мудири, доцент А.Азимов заҳматкаш олимнинг ўлмас ижодий мероси, ўзбек адабиётшунослигида тутган ўрни, асарлари ҳақида тўхталиб ўтди. Замонавий бадиий тафаккуримиз ривожида ўчмас из қолдирган, ҳамиша барҳаёт сиймо сифатида тан олинган Озод Шарафиддинов номи доимо юксак эҳтиром билан тилга олинишини алоҳида таъкидлади.