Мақсад: ўксик кўнгилларга қувонч улашиш

Меҳр-мурувват, саховат ва бағрикенглик инсонийлик бурч саналади. Меҳрга ташна қалбларга хурсандчилик улашиш, уларга кўмак бериш ва эътибор қаратиш халқимизга хос олижаноб фазилатдир.

Жорий йилнинг 5 март куни Хорижий тиллар факультети Амалий инглиз тили кафедраси ўқитувчилари М.Низомова, Ш.Узоқова ҳамда факультетнинг 023-54-гуруҳи талабалари Қарши “Мурувват” болалар интернат уйига бордилар.

Самимий суҳбатдан сўнг тарбияланувчиларга китоблар тўплами ҳамда эсдалик совғалари улашилди.