Қарши давлат университети катта юристконсульт лавозимига шартнома асосида малакали ҳуқуқшуносларни ишга таклиф этади!

19 апрель 2024
Эълонлар

Қарши давлат университети катта юристконсульт лавозимига шартнома асосида малакали ҳуқуқшуносларни ишга таклиф этади!

Талабгорларга қўйиладиган талаблар:

➡️Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, юридик хизматга ҳамда таълимга оид барча ҳужжатлардан хабардор бўлиши;

➡️Университетнинг хўжалик-молия фаолиятига оид шартномаларини тузиш ва расмийлаштириш тартибини билиши;

➡️Олий маълумотга эга бўлиши (ҳуқуқшунос, юрист);

➡️Камида 5 йиллик ҳуқуқшунос (юрист) сифатида иш стажга эга бўлиши;

➡️Давлат тилини, шунингдек, рус ёки инглиз тилларини билиш лозим.

Катта юристконсульт лавозимига ходимларни ишга қабул қилиш жараёнида номзодларнинг ҳужжатлари ўрганиб чиқилади ҳамда талабгорлар билан суҳбат ташкил этилади.

Манзил: 180103. Қарши шаҳри Кўчабоғ кўчаси 17-уй Қарши давлат университети Ходимлар бўлими

Телефон: 75 220-02-10, 75 220-02-18

Электрон почта: kardu@umail.uz

Муддат: 25-апрель санасига қадар.