ҚАРШИ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ “ЖАҲОН ЦИВИЛИЗАЦИЯЛАРИ ТИЗИМИДА ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ ВА МАДАНИЯТИ” МАВЗУСИДА ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ

29 апрель 2024
Эълонлар

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 18 январдаги 16-сон буйруғига асосан Қарши давлат университетида 2024 йил 20-21 май кунлари халқаро конференция ўтказишни режалаштирган.

Ушбу халқаро конференция “Жаҳон цивилизациялари тизимида Ўзбекистон тарихи ва маданияти” мавзусига ҳамда тарих фанлари доктори, профессор Эшов Боходир Жўраевич таваллудининг 60 йиллигига бағишланади. Конференция офлайн ҳамда онлайн форматда – ZOOM платформаларида ташкил этилади.

Конференция доирасида қуйидаги шўъбалар иш олиб боради:

1 шўъба- Ўзбекистонда илк давлатчилик ва шаҳарсозлик анъаналарининг ривожланиш босқичлари ҳамда эволюцияси;

2 шўъба - Ўзбекистон археологияси, этнологияси ва нумизматикасининг долзарб масалалари (янги тадқиқотлар асосида);

3 шўъба - Ўзбекистонда кечган қадимги ва замонавий тарихий-маданий (ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маърифий, миграция, этномаданий) жараёнлар;

4 шўъба - Совет ва мустақиллик даври Ўзбекистон тарихи ва маданияти: ютуқлар, муаммолар, истиқболлар;

5 шўъба - Туризм ҳамда музей маданиятини ривожлантиришда Ўзбекистон тарихи ва маданиятининг ўрни.

Конференциянинг ишчи тиллари: ўзбек, рус, инглиз. 

Маърузаларни конференцияга қадар тўплам ҳолида чоп этиш режалаштирилган. Бадал пули мақоланинг ҳар бир саҳифаси учун 15 000 сўмни ташкил этади (9860 1901 1042 2655 – Эрназаров Азим). Конференция анжуманида иштирок этишни хоҳловчилар мақолаларни 2024 йил 15 апрелгача +99897 312-77-39, +99890 428-33-31, +99897 316-42-33 телеграм манзилларига юборишингиз сўралади.Мақолаларни расмийлаштиришга қўйилган талаблари :

Матн Тimes New Roman ва 14 ўлчамдаги шрифт катталигида, 1,5 интервалда (ҳажми: 5-8 саҳифада) бўлиши мақсадга мувофиқ.
Матнни жойлаштиришда саҳифанинг чегаралари қуйидаги тарзда белгиланади: юқори ва пастдан 2 см, чап томондан 3 см, ўнг томондан 1,5 см.
Мақолалар қоғоз нусхада ва электрон вариантда RTF форматда тақдим этилади.
Файл номи муаллиф фамилияси билан ёзилиши лозим.
Мақоланинг номи бош ҳарфлар билан ёзилиши керак. Мавзу юқорисида муаллифнинг исми, шарифи, илмий даражаси ва унвони (агар бўлса), иш жойи, телефон рақами тўлиқ кўрсатилиши лозим. Мақоланинг биринчи саҳифаси юқоридан ўнг тарафга мақола берилаётган шўъбанинг рақами 
(1 шўъба, 2 шўъба ва ҳок.) кўрсатилиши шарт!

Барча иқтибослар [1:56] шаклда қавсда берилиб, мақоланинг охирида тартиб рақами билан адабиётлар рўйхати сифатида берилади.
Барча саволлар бўйича конференция ташкилотчиларига мурожаат қилишингиз мумкин:

Телефонлар: +99893 937-77-39, +99890 428-33-31, +99897 316-42-33.

Конференция бўлиб ўтадиган манзил:

Ўзбекистон Республикаси, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, Қарши давлат университети, Кўчабоғ кўчаси 17 уй.