Университет янгиликлари

Жанубий Ўзбекистон фольклори ва шевашунослиги муаммолари

23 May, 2022

Жорий йилнинг 21 май куни Қарши давлат университетида “Жанубий Ўзбекистон фольклори ва шевашунослиги муаммолари” мавзусида Республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди. Ўзбек тили ва адабиёти кафедраси томонидан ташкил этилган мазкур анжуманда юртимиз олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари профессор-ўқитувчилари, шунингдек, хориждан соҳа мутахассислари, етакчи олимлар иштирок этди. Илмий анжуманни Қарши давлат университети Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Н.Холмирзаев кириш сўзи билан бошлаб берди. 

Ялпи йиғилишда халқ тили ва ижоди – ўлмас обида, фольклор ва ёзма адабиётнинг қиёсий ўрганилиши масалалари, Афғонистон ўзбеклари фольклори, жанубий Ўзбекистон фольклори тадқиқотчилари, бахшичилик санъати ва Қодир бахши маҳорати, қуйи Қашқадарё шеваларининг ўрганилиш тарихи мавзуларида маърузалар тингланди. Конференция шўъбаларида профессор-ўқитувчилар, етакчи олимлар томонидан жанубий Ўзбекистон фольклори: ўрганилиш тарихи, муаммо ва ечимлар, Қодир бахши Раҳимов ҳаёти ва ижодий фаолиятининг ўрганилиши, маросим фольклорининг локал хусусияти ва поэтикаси, фольклор ва ёзма адабиёт муносабати, халқ оғзаки ижодида таълим-тарбия, урф-одат ва анъаналар, ўзбек шевашунослиги: амалиёт, методология ва янгича ёндашув каби муҳим мавзуларни ўзида қамраган маърузалар қилинди. Анжуман якунида мавзу юзасидан муҳим хулосалар ишлаб чиқилиб, келгуси фаолият учун режалар белгилаб олинди.