Университет янгиликлари

ҚарДУнинг 5 нафар талабаси республика танловида ғолиб бўлди

23 May, 2022

21 май куни Тошкент шаҳрида “Мирзо Улуғбек ворислари” Республика танловининг финал босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. 3 кун давом этган мусобақада республиканинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 280 нафар иқтидорли ёшлар илмий ва инновацион характерга эга бўлган лойиҳа ва ғояларини махсус комиссияга тақдим этишди. Махсус комиссия томонидан қўйилган баллар натижаларига кўра, иштирокчилар орасидан 100 нафар ғолиб саралаб олинди. Қувонарлиси, улар орасида Қарши давлат университетининг 5 нафар талабаси ҳам бор. Ғолиблар “Улуғбек” жамғармаси томонидан ташкил этиладиган мақсадли ўқув курсларида бепул ўқиш имкониятига, шунингдек, базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ)нинг 20 баравари (5 400 000 сўм) миқдорида пул мукофотига эга бўлдилар.

Ғолиблар сафида эътироф этилган талабалар билан танишинг:

Кимё-биология факультети 3-курс талабаси Наргиза Ёқубова

Кимё-биология факультети 3-курс талабаси Юлдуз Хушманова

Кимё-биология факультети 3-курс талабаси Мадина Ҳасанова

Роман-герман филологияси факультети 2-курс талабаси Насиба Ахмеджанова

Физика факультети 2-курс талабаси Шоҳижаҳон Иброҳимов

Иқтидорли талабаларимизни ушбу муваффақият билан табриклаймиз, ютуқлар бардавом бўлсин!