Университет янгиликлари

Семинар - тренинг

23 May, 2022

Жорий йилнинг 23-май куни Қарши давлат университетида «Ипак Йўли» АИТБ бош бошқарувининг ўқув ишлари ва кадрлар бўйича маслаҳатчиси Эргашев Атхам Акбарович ва Иқтисодиёт факультети талабалари иштирокида семинар-тренинг бўлиб ўтди. Унда дастлаб банк фаолият йўналишлари, хизмат турлари, мақсад ва вазифалари хусусида тушунча берилди. Шунингдек, учрашувда банкка ишга кириш тартиби, кадрларга қўйиладиган талаблар, банк ва унинг мижозлари ўртасида очиқлик, ҳурмат, индивидуал ёндашув ва профессионалликка асосланган ўзаро манфаатли узоқ муддатли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишдан иборат эканлиги таъкидланди. Йиғилганларни қизиқтирган саволларга меҳмонлар томонидан батафсил жавоб берилди.

 

Теглар: #Seminar trening