Университет янгиликлари

Илм-фан, тараққиёт ва ўзаро тажриба алмашинуви

26 May, 2022

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 ноябрь кунлари Россия Федерациясига ташрифи доирасида имзоланган ҳужжатларни амалга ошириш бўйича амалий ҳаракатлар режалари (“Йўл хариталари”)" ижросини таъминлаш мақсадида Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан республика ОТМларининг Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорлар учун Қозон федерал университетининг Бошқарув, иқтисодиёт ва молия институтида қисқа муддатли стажировка ташкиллаштирилди.

Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан молиялаштирилган ушбу илмий стажировка мобайнида проректорлар инновацион менежмент бўйича ўз малакаларини ошириб келадилар, шунингдек, Қозоннинг инновацион фаолияти юқори бўлган илмий ва таълим ташкилотларида тажриба алмашади. Илмий стажировкада Қарши давлат университети Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Н.Холмирзаев ҳам иштирок этмоқда.