Мини-футбол бўйича финал учрашуви бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 27-ноябрь куни “Талабалар фестивали” доирасида мини-футбол бўйича университет биринчилиги финал баҳси бўлиб ўтди. Унда саралаш босқичларидан муваффақиятли ўтган Математика ва компьютер илмлари ҳамда Педагогика факультетлари жамоалари ўзаро куч синашди. Шиддатли ўтган учрашувда Математика ва компьютер илмлари факультети жамоаси 6-3 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Шунингдек, учинчи ўрин учун кечган беллашувда Тарих факультети жамоаси География ва агрономия факультети жамоасини 2-1 натижаси билан мағлубиятга учратди. Ғолиб ва совриндор жамоалар даражали диплом ва тегишли равишда 3 миллион, 2 миллион ҳамда 1 миллион сўм миқдоридаги пул мукофотларига эга бўлади.