“Мен зўравонликка қаршиман” мавзусидаги иншолар танлови ғолиблари аниқланди

Хабар берилганидек, университет Хотин-қизлар билан ишлаш ва психологик маслаҳат маркази ташаббуси билан  “Мен зўравонликка қаршиман” мавзусида иншолар танловининг университет босқичи ўтказилган эди. Танлов натижаларига кўра, биринчи ўринни Кимё-биология факультети Био-технология йўналиши 2-босқич талабаси Муқимова Мухлиса Нурулло қизи қўлга киритди. 

2-ўрин  бирйўла 2 нафар номзодларга – Филология факультети Филология ва тилларни ўқитиш (ўзбек тили ва адабиёти) йўналиши 2-босқич талабаси Севинч Ғаниева ва Педагогика факультети Амалий психология йўналиши 2-босқич талабаси Фарангиз Хуррамовага насиб этди.  3-ўринни ҳам 2 нафар номзодлар - Хорижий тиллар факультети Инлиз тили йўналиши 2-босқич талабаси Севинч Узоқова ва Математика факультети Математика йўналиши 2-босқич талабаси Латофат Абдурасулова эгаллади. Ғолиб ва совриндорлар даражали диплом ва тегишли равишда беш юз минг, тўрт юз минг ҳамда уч юз минг сўм миқдоридаги пул мукофотлари билан тақдирланади.