“Биз ёшлар коррупцияга йўқ деймиз!” мавзусида расмлар танлови ўтказилди

Бугун Санъатшунослик факультетида 9-декабрь — Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан эълон қилинган “Аксилкоррупция ойлиги” доирасида “Биз ёшлар коррупцияга йўқ деймиз!” мавзусида расмлар танлови ўтказилди.

Университет Коррупцияга қарши курашиш “Комплаенс-назорат” тизимини бошқариш бўлими ҳамда Ходимлар ва талабалар касаба уюшма кўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилган танловда санъатнинг рассомчилик йўналишига қизиқувчи, қобилиятли талаба-ёшларнинг 50 дан ортиқ ижодий ишлари намойиш этилди.

Танлов якунида ҳакамлар ҳайъати аъзолари хулосасига кўра, мазмун ва тасвир жиҳатдан энг яхши деб топилган асарлар ғолиблари ташкилотчилар томонидан рағбатлантирилди.