Жаҳон чемпионати: Филура Эргашевада кумуш!

Куни кеча Туркманистон пойтахти Ашхабод шаҳрида кураш спорт тури бўйича ХIV жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Жаҳон чемпионатининг -78 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Қарши давлат университети Спорт факультети талабаси Филура Эргашева кумуш медални қўлга киритди.

Табриклаймиз Филура! Муваффақиятлар бардавом бўлсин!

Маълумот ўрнида, кураш бўйича терма жамоамиз (15 нафар курашчи - 8 нафар аёллар, 7 нафар эркаклар) жаҳон чемпионатини 9 та медаль билан якунлаб, умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди!