Университет янгиликлари

ОИТС ва Коронавирус-бу XXI асрда инсоният оламида энг даҳшатли воқеалардан биридир

8 Апрель, 2021

Коронавирус инфекцияси 2020 йилнинг энг хавфли касалликлари тоифасига кирганлиги ҳеч кимга сир эмас. Лекин шундай касалликлар ҳам борки, улар ҳам миллат генофондига салбий таъсир этиб келмоқда. Бу ОИТСдир. Юқоридаги икки касаллик ижтимоий касалликдир, шунинг учун у кенг маънода нафақат иқтисодий, сиёсий зарар келтиради, шунингдек, оилавий, руҳий, маънавий, ахлоқий жиҳатдан салбий оқибатларни келтириб чиқаради. Шундай экан, касалликларнинг олдини олиш, даволаш, тарқалишини чеклаш ишларида ақл-заковат билан иш тутиш катта аҳамиятга эга. 

Француз тили ва адабиёти кафедраси катта ўқитувчиси Ҳ.Жўрақобилова ташаббуси билан Хорижий тиллар факультетида жорий йилнинг 7 апрель куни  юқоридаги мавзулар юзасидан тадбир ташкил этилди. Таклиф этилган меҳмонлар олий тоифали шифокорлар Д.Бегимқулова ҳамда З.Некбоевалар юқорида эътироф этилган омиллар хусусида батафсил тўхталиб ўтдилар.

Хорижий тиллар факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Н.Суяров ушбу учрашувдан олинган таассуротлар соғлом ҳаётни ташкил қилишда муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлади.

Тадбир сўнггида йиғилганлар учун “Адашганлар қисмати” номли ҳужжатли фильм намойиш этилди ҳамда талабаларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.