Она Ватан ва истиқлол куйчиси Муҳаммад Юсуф таваллудининг 70 йиллиги

Ўзбек халқининг ардоқли шоири Муҳаммад Юсуф таваллуд куни муносабати билан Қарши давлат университетида турли маънавий-маърифий тадбирлар, хотира ва шеърият кечалари бўлиб ўтмоқда. Жумладан, 25-апрель куни Филология факультетида шоир таваллуди муносабати билан “Муҳаммадсиз куйларим қолди” мавзусида адабий-бадиий тадбир ўтказилди.

Табирни факультет декан ўринбосари Ж. Бойсунов кириш сўзи билан очиб берди. Шоир хотирасини қадрлаш, шеъриятининг ўзига хос қирралари, ҳаёти, ижодини ўрганиш ва тарғиб этиш хусусида Янги ўзбек адабиёти ва адабиёт назарияси кафедра доценти Ш. Каромова маъруза қилди. Тадбирда талабалар томонидан шоир ҳаёт йўлларини акс эттирувч саҳна кўринишлар намойиш этилди. Фаол қатнашчилар рағбатлантирилди.