Соғлом турмуш тарзи ва тўғри овқатланишни ташкил этишнинг замонавий ҳолати ва истиқболлари

Жорий йилнинг 26 апрель куни Кимё-биология факультети Физиология кафедраси томонидан “Соғлом турмуш тарзи ва тўғри овқатланишни ташкил этишнинг замонавий ҳолати ва истиқболлари” мавзусида конференция ўтказилди. Анжуманда республикамиз ва Россия, Америка каби хорижий давлатлар олий ўқув юртларининг таниқли олимлари, соҳа мутахассислари, университет профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлар иштирок этди.

Ялпи мажлисда “Соғлом овқатланиш физиологиясининг долзарб муаммолари ва ечимлари”, “Некоторые аспекты экологии питания в Ташкенте”, “Қашқадарё вилоятида болаларда туғма ва ирсий касалликларнинг барвақт аниқлаш ва уларни олдини олиш тўғрисида”, “Биостимуляторларнинг ҳайвонлар иммун тизимига таъсири” ва “Принципы правильного питания” каби қатор мавзуларда маърузалар тингланди.

Йиғилганларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берилди. Анжуман иши шўба йиғилишларида давом эттирилди. Якунда муҳокама этилган мавзу юзасидан тавсия ва кўрсатмалар ишлаб чиқилди.