9 май Хотира ва қадрлаш куни

Халқимизга хос бўлган меҳр-оқибат, мурувват ва ҳиммат барча байрамларимиз сингари “9 май — Хотира ва қадрлаш куни” мисолида ҳам ёрқин намоён бўлади. Айниқса, ўтганларни хотирлаш, азиз отахону-онахонлар, фахрий устозларнинг дуосини олмоқлик саодати ўзгача.

Бугун Математика ва компьютер илмлари факультети декани Н.Эшқораева, кафедра мудирлари Н.Қаюмова, О.Жабборов ва факультет профессор-ўқитувчилари университетда узоқ йиллар самарали меҳнат фаолияти олиб борган устозлар – Жўра Оромов, Садулла Ботиров ҳамда Жўра Тошовнинг хонадонларига йўқлаб бордилар.

Инсон – ҳаёт гултожи. Унинг қадри, ҳурмати ҳар доим эъзозга лойиқ. Самимий суҳбатларда ўтганлар хотирланди. Устозларнинг дуоларида халқимизнинг дастурхонига қут-барака, тинчлик-хотиржамлик, меҳр-оқибат каби тилаклар ўз ифодасини топди.