Информатика ўқитиш методикаси кафедраси

12 Март, 2021

Кафедра мудири: педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)

Йўлдошев Исмоил Абриевич

Телефон: (+998 90) 187-76-52 

Электрон манзили: yuldoshev-i@umail.uz

Кафедра ҳақида

Қарши давлат университети ректорининг 2018-йил 1-ноябрь №508-Х буйруғи билан физика-математика факультети таркибидаги Амалий математика ва информатика кафедраси базасида Информатика ўқитиш методикаси кафедраси ташкил этилди. Кафедрага 2020 йил 2 мартдан буён педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Юлдошев Исмоил Абриевич мудирлик қилмоқда.

Кафедрада 5110700 – “Информатика ўқитиш методикаси” ва 5110100 – “Математика ва информатика” таълим йўналишлари бўйича бакалавр кадрлар тайёрланади. Айни вақтда кафедрада 14 нафар профессор-ўқитувчи, 1 нафардан кабинет мудири ва лаборант фаолият кўрсатмоқда. Профессор-ўқитувчилардан 3 нафари фан номзоди, доцент, 2 нафари фалсафа доктори (PhD), 3 нафари катта ўқитувчи ва 6 нафари ассистент-ўқитувчилардир.

Кафедрада университетнинг  5110700 – “Информатика ўқитиш методикаси”, 5110100 – “Математика ва информатика”, 5130200 – “Амалий математика” таълим йўналишларига тегишли ихтисослик фанларини ҳамда университетнинг барча таълим йўналишлари учун “Таълимда ахборот технологиялари” фани ўқитилади.

Кафедра профессор-ўқитувчилари:

Юлдошев Исмоил Абриевич – кафедра мудири, п.ф.ф.д. (PhD)

Каримов Қаюм Мамашаевич – п.ф.н., доцент

Бегматова Нодира Ҳакимовна –  п.ф.н., доцент

Қаюмова Насиба Ашуровнап.ф.н., доцент

Норов Абдисаит Муродович – т.ф.ф.д. (PhD)

Сафаров Лазиз Сайимович – катта ўқитувчи

Даминова Барно Эсоновна – катта ўқитувчи

Жўраев Тўйчи Норбўтаевич – ўқитувчи

Шодиев Файзулла Юсуповичўқитувчи

Раззоқов Илҳом Давроновичўқитувчи

Эгамбердиев Элёр Ҳайитмаматовичўқитувчи

Тоғаев Илхом Бахтиёровичўқитувчи

Саидова Дилфуза Эргашевнаўқитувчи

Кафедрада олиб борилаётган илмий ишлар:

IT технологиялар асосида таълим самарадорлигини оширишнинг методик асослари;

Ўзбек компьютер лингвистикасида матнни қайта ишлаш ва интеллектуал таҳлил қилиш.

Кафедра аъзолари томонидан илмий ҳамкорлик олиб борилган муассасалар: Россия фередерациясининг Белгород давлат миллий тадқиқот университетининг муҳандислик ва рақамли технологиялар институти, Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, ЎзМУ, ТАТУ, СамДУ, БухДУ ва СДЧИ каби олий таълим муассасалари билан илмий алоқага эга.

Кафедра қошида “Алгоритмлар”, “Компьютер саводхонлиги” ва “Шахмат ва шашка” тўгараклари режа асосида фаолият кўрсатиб, уларга 30 дан ортиқ иқтидорли талабалар мунтазам иштирок этиб келмоқда ҳамда талабаларга илмий тадқиқот мавзулари бўйича амалий машғулотлар олиб борилмоқда.

Кафедра профессор-ўқитувчилари ва талабалари ўртасида илмий-техник маълумотлар, инновацион ғоялар ва тажриба алмашишни ташкил этиш, хориждаги университетларнинг мутахассислик кафедралари билан ҳамкорликда семинар ва тақдимотлар ўтказиш каби мақсадларни назарда тутади.

Ҳар ўқув йилида “Информатика ўқитиш методикаси” бакалавриат таълим йўналиши талабалари академик лицейларда ва умумий ўрта таълим мактабларида малака амалиётини ўтайдилар.

Кафедрада иқтидорли талабалар билан илмий-услубий ишлар профессор-ўқитувчиларга бириктирилган ҳолда олиб борилмоқда.

Шунингдек, Халқаро ва Республика миқёсидаги илмий-амалий конференцияларда бир нечта иқтидорли талабалар иштирок этиб келмоқдалар.

2020 йилда кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан 2 та ўқув қўлланма, халқаро базаларда индексланган Scopus базаси ҳамда ОАК эътирофидаги журналларда 6 та илмий мақолалар чоп эттирилган.

Профессор-ўқитувчилар томонидан 2020-йилда яратилган дастурлар учун 7 та муаллифлик гувоҳномалари расмий рўйхатдан ўтказилган.

Ҳозирги кунда кафедра қошида “Информатика ва математика ўқитиш методикаси” илмий-услубий семинари фаолият юритмоқда. Унда илмий маърузалар, мақолалар ва диссертация ишлари муҳокама этилиши режалаштирилган.

Шунингдек, кафедра профессор-ўқитувчиларидан Н.Қаюмова DSc диссертацияси устида, Т.Жўраев, Б.Даминова, Ф.Шодиев ва Э.Эгамбердиевлар эса фалсафа доктори (PhD) диссертациялари устида илмий изланишлар олиб боришмоқда.