Инглиз филологияси факультети

30 July, 2022

Факультет тарихи

Қарши давлат педагогика институтида 1965-йилда хорижий тиллар бўйича олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш мақсадида инглиз ва немис тили ихтисослигига талабалар қабул қилинди ва чет тиллар бўлими ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим вазирлигининг 1968-йил 4-декабрдаги 526-сонли буйруғига мувофиқ мазкур бўлим “Чет тиллар” факультетига айлантирилди. Қарши давлат педагогика институтига 1992-йилда Университет мақоми берилиши муносабати билан факультет “Хорижий тиллар ” факультети номи билан юритила бошлади.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган Қарши давлат университетининг янги тузилмасида (2011-йил) Роман-герман филологияси, 2014-йил 30-июнда университет факультетлари ва кафедралари янги тузилмаси қайта тасдиқланиши муносабати билан университет Илмий кенгашининг 8-июлдаги қарорига биноан Хорижий тиллар факультетига ўзгартирилди.

Факультет ҳақида маълумот

Қарши давлат университетида кўп йиллардан буён фаолият юритиб келаётган факультет – Хорижий тиллар факультети 2021 – йил, сентябр ойида иккига бўлинди. Улар – Роман-Герман Филологияси факультети ва Инглиз филологияси факультетлари. Шулардан Инглиз филологияси факультети ўз ичига учта кафедра – Инглиз тили ва адабиёти, Инглиз тилини ўқитиш методикаси ва амалиёти, Факультетлараро инглиз тилини ўқитиш кафедраларини қамраб олган факультет ҳисобланади. Факультет профессор-ўқитувчилари юқори малакали, ўз касбига фидойи бўлган жамоа аъзоларини ташкил этади. Факультетнинг асосий мақсади – юртимиздаги ёшларга юқори ўқитиш стандартлари бўйича таълим бериш ва келажакда ватанимиз тараққиёти учун хизмат қилувчи етук кадрларни тайёрлаш.

Факультет маъмурияти

Инглиз филологияси факультети декани


Ходжаёров Малик Бердимуродович

Қабул вақти: Ҳар куни: 15.00-17.00

Телефон: (+998 91) 166-11-17

E-mail: khodjayorovm@bk.ru

Telegram: https://t.me/KhodjayorovMalik

Факультет деканининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари


Ҳомидов Боҳодир Набиевич

Қабул вақти: Ҳар куни: 15.00-17.00 (Душанбадан - жума)

Телефон: (+998 91) 210-22-77

E-mail: boxami@mail.ru

Факультет деканининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари


Турсунов Жаҳонгир Аминович

Қабул вақти: Ҳар куни 14:00 дан 16:00 гача

Телефон: (+998 91) 455-75-79

E-mail: jakhongirtursunov@gmail.com

Факультет деканининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича ўринбосари

Бобоназарова Диёра Алишеровна

Қабул вақти: Ҳар куни 15:00 дан 17:00 гача

Телефон: (+998 93) 930-20-37

E-mail: sunny.diyora@mail.ru

Факультет деканининг Ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари

Муродов Ҳабибулло Абдуқодирович

Қабул вақти: Ҳар куни 15:00 дан 17:00 гача

Телефон: (+998 97) 200-42-74

E-mail: malikmurodov6@gmail.com

ФАКУЛЬТЕТНИНГ ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ

Инглиз тили ва адабиёти кафедраси 2019 – йилда ташкил топган. Кафедра мудири ф.ф.ф.д. Парда Қурбонов 1989 йил Венгрия, 2001 йил Жанубий Кореядаги СИВАТ университети, 2008 йил Буюк Британия East Angliya университети, 2011-2012 йиллар ERASMUS MUNDUS дастури ғолиби сифатида Словакиядаги Константин Фалсафа университетларида тажриба алмашиб келган.

Инглиз тили ва адабиёти кафедраси катта ўқитувчиси Н. Жумаева 2021 – йил сентябр ойидан буён Америка Қўшма Штатлари, Нью Йорк штати, Албани шаҳрининг “Hartwick” коллежида грант лойиҳаси асосида ўз малакасини оширмоқда.

Қарши давлат университетида халқаро алоқаларни йўлга қўйиш бўйича ишлар ниҳоятда пухта ташкил қилинган. Дунёнинг бир қанча университетлари билан биргаликда кўп йиллардан буён малака алмашиниш фаолияти қизғин кетмоқда. Жумладан, 2021-2022-ўқув йиллари нуқтаи назаридан, баҳорги семестр мобайнида Инглиз филологияси факультетига Туркиянинг “Диcле” университети ҳамда Польшанинг Зелено Гора университетидан профессор-ўқитувчилар ташриф буюрдилар ва факультет миқёсида ўз малакалари билан бўлишдилар.

Хусусан, Туркиядан ташриф буюрган Жиҳад Гундуз талабаларга ўқиш ва ёзиш фани бўйича мастер класс ўтиб берди. Мастер класс давомида факультет талабалари Туркиялик профессордан ўзларини қизиқтирувчи саволларига жавоб олдилар ва дарс давомида ниҳоятда фаол иштирок этдилар.

Польшалик профессор Марек Смолук ҳам талабаларимизга жуда қизиқарли маъруза ўтиб бердилар, ҳамда талабаларга Европа университетларида ўқишлари мумкин бўлган мавжуд грант лойиҳалари ҳақида ҳам изоҳ бериб ўтди.

Яна бир қувонарли нарса шуки, Смолук университетимиз билан ўзаро ҳамкорлик лойиҳа шартномасини имзолади, бу лойиҳа бўйича университетнинг Инглиз тили ва адабиёти кафедраси ўқитувчиларининг 2022-2023-ўқув йилларига мўлжалланган хизмат сафарлари режалаштирилган.

 

Қарши давлат университетининг келажакда хорижий университетлар билан ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш чора-тадбирлари кўриб чиқилган, шу боис халқаро университетлар профессорларининг бизнинг университетда, университетимиз профессор-ўқитувчиларининг эса халқаро олий таълим даргоҳларида ўзаро малака ошириш фаолиятларидан кутиладиган натижалар ниҳоятда катта аҳамиятга эга. 

ФАКУЛЬТЕТ КАФЕДРАЛАРИ

Инглиз филологияси факультетида бугунги кунда 1122 нафар талаба таҳсил олади ва қуйидаги таълим йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрланади:

Бакалавриат:

5111400 – Хорижий тил ва адабиёти;

Ҳозирги кунда факультетда 67 нафар профессор-ўқитувчи фаолият юритади, шундан 1 нафари фан номзоди, доцент, 4 нафари филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), 9 нафар катта ўқитувчи, 53 нафар ассистент-ўқитувчилардир,

Факультет таркибидаги кафедралар:

Инглиз тили ва адабиёти кафедраси

Инглиз тили ўқитиш методикаси ва амалиёти

Факултетлараро инглиз тили кафедраси

Факультетлараро инглиз тили (ижтимоий ва гуманитар йўналишлар учун)

Факультетлараро инглиз тили ўқитиш кафедраси